Фарғонада 19 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда

Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. 

Мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борада Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади. 

Вилоятда 19 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 784 миллиард сўмдан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилди. 500,0 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилнинг тўққиз ойида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши саноат соҳасида 45,7 фоизни, қишлоқ хўжалигида 97,5, қурилишда 92,8, чакана савдода 83,1 фоизни ташкил этди. 2018 йил эса вилоятимизда янада юксак одимлаш йили бўлади, десам муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги “Фарғона вилоятининг 2018 йилги минтақавий инвестиция дастурини ишлаб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармойишини бажариш юзасидан, шунингдек, мавжуд ресурслар ва заҳиралардан юқори даражада фойдаланиш асосида вилоятни жадал комплекс ривожлантиришни таъминлаш мақсадида 2017 йил 12 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 978-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан республика даражасида ташаббус кўрсатилган стратегик аҳамиятга эга бўлган ўрта ва йирик лойиҳалар, “Қўқон эркин иқтисодий зонаси ва вилоятдаги бошқа кичик саноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалар ҳамда кичик бизнес, оилавий ва хусусий тадбиркорликсубъектларининг инвестиция лойиҳаларини ўз ичига олган Фарғона вилоятининг 2018 йилги минтақавий инвестиция дастури тасдиқланди.

Дастурга киритилган лойиҳаларни соҳалар бўйича кўриб чиқадиган бўлсак:

Биринчи йўналиш бўйича, Республика даражасидаги вилоятда ташаббус кўрсатилган стратегик аҳамиятга эга бўлган ўрта ва йирик лойиҳаларнинг миқдори 2 триллион 931 миллиард 583 миллион 700 минг сўмни ташкил этади.

Ушбу лойиҳалар умумий суммасининг 742 миллиард 732 миллион 300 минг сўми  лойиҳа ташаббускори томонидан, 931 миллиард 246 миллион 300 минг сўми тижорат банклари кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Шу ўринда алоҳида эътибор бериладиган жиҳати шундаки, ушбу лойиҳа маблағларини молиялаштиришда 157 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.  Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда 5000 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Иккинчи йўналиш бўйича, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг умумий суммаси 333 миллиард 838 миллион сўмни ташкил этади.

Шу жумладан,лойиҳанинг 217 миллиард 208 миллион сўм маблағи лойиҳа ташаббускорлари томонидан,116 миллиард 630 миллион сўми тижорат банклари кредити ҳисобидан молиялаштирилади. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда 2151 та иш ўрни яратилади.

Учинчи йўналиш бўйича, Инвестиция дастуридан767 миллиард 946 миллион сўмлик кичик бизнес, оилавий ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳалари  ҳам ўрин олган.

Ушбу лойиҳалар манбаларига назар ташласак, 280 миллиард 66 миллион сўм маблағ лойиҳа ташаббускори томонидан, 308 миллиард 361 миллион сўми банк кредитлари ҳисобидан, 22 миллион 440 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда жами 5321 та иш ўринлари яратилади.

Юқорида қайд этилган рақамларни умумий ҳолатда жамлаганимизда, 2018 йилги инвестиция дастурига жами 4 триллион 33 миллиард 367 миллион 700 минг сўмлик 483 та лойиҳа жамланган. Мазкур лойиҳаларнинг ижроси натижасида вилоятда жами 1191 та иш ўринлари яратилади.

Жумладан, айрим лойиҳаларгаалоҳида тўхталадиган бўлсак:

ООО” Қўқон  чарм-пойабзал сервис” лойиҳасининг умумий қиймати 59 миллиард 200 миллион сўм бўлиб,  200 та иш ўринлари яратилади.

ООО “Яйпан Агроинвест” лойиҳанинг умумий қиймати 19 миллиард 470 миллион сўм, 100 та иш ўринлари яратилади.

АО” Қўқон суперфосфат заводи” “Индорама” компанияси лойиҳанинг умумий қиймати 160 миллиард сўм. 350 та иш ўринлари яратилади.

Қўқон шаҳридаги ООО  “Farmaсia” лойиҳанинг умумий қиймати 172 миллиард сўм, 400 та иш ўринлари яратилади.

Бундай лойиҳаларни яна кўплаб келтириб ўтиш мумкин.

Эътиборли жиҳати, бугунги кунда қишлоқ ҳудудларида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда. Бу борада реал бир мисолга тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон туманидаги “Turon eco cement group” масъулияти чекланган жамияти замонавий технологиялар асосида ишлаётган корхона бўлиб, жамиятда кунига 350 тонна сифатли қурилиш маҳсулоти тайёрланади. 150 ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада маҳсулот  лаборатория текширувидан ўтказилиб, сифати мунтазам назорат қилиб борилади.  Энг муҳими,  маҳсулот учун зарур хом ашёнинг асосий қисми корхона тасарруфидаги конлардан олинади. Ўтган йил бу ерда 7 миллиард 800 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жорий йилда бу кўрсаткични 10 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган. 

Айни пайтда “Turon eco cement group” масъулияти чекланган жамияти томонидан 15 миллион долларлик кредит эвазига кунига 2 минг 500 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги цехни қуриш ишлари бошланди. Бу қўшимча яна мингта иш ўрни яратиш ва маҳсулотимизни экспорт қилиш имконини беради. 


 

You must be logged in to post a comment Login