СПОРТЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА ИМТИЁЗЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Без названияЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2020 йил Токио шаҳри (Япония) да  бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан спортчилар тайёргарлиги кучайтириляпти.

Фарғона вилоятидаги 23та болалар-ўсмирлар мактаблари, тўртта ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Фарғона Олимпия захиралари коллежи, спорт клубларида спортнинг Олимпия турлари бўйича танлов ташкил этилди. Танловда ғолиб бўлган умидли, иқтидорли спортчилар келгусида миллий терма жамоалар сафига қабул қилинади. Олимпия захиралари коллежига вилоят  ва республика мусобақалари ғолиб, совриндорлари ҳамда иқтидорли спортчилар келгуси  ўқув  йилидан  бошлаб  имтиёзли  қабул қилинади.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт, молия бошқармалари, БСРЖ вилоят филиали, вилоят федерация ва ассоциациялар томонидан спортчиларга етарли шарт-шароит яратиш, бемалол шуғулланишлари учун олимпия спорт турлари бўйича асосий  ва ҳудудий базалар  танлаб олинди. 2018 йилда Буэнос-Айрес (Аргентина) да Ш болалар Олимпия ўйинларида, худди  йили Джакарта ва Палембанг (Индонезия) да бўлиб ўтадиган Осиё ва Паросиё ўйинларида қатнашиш лицензияларини берувчи мусобақаларда спортчиларимизнинг иштирок этиши таъминланади.

Спорт турлари бўйича вилоят  ва мамлакат терма жамоалари асосий таркибининг спорт турлари бўйича XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ишларини сўнгги босқичи 2019 йил декабрда якунига етказилиши назарда тутилган. Жахон, Осиё, Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиб юқори натижага эришган спортчиларни  оммага кенг тарғибот қилиш мақсадида ОАВ орқали доимий ёритиб келинмоқда.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида жаҳон, Осиё ва халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, мураббийлар бир марталик мукофот ҳамда қўшимча ойлик маоши билан таъминланади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошида ташкил этилган қисқа муддатли малака ошириш курсига жисмоний тарбия  мутахассисларини  юбориш  бошланди. Илғор спорт мутахассислари, шунингдек чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда спорт муассасалари мураббийларига  ўқув курслари, семинар, маҳорат дарслари ўтказиш белгиланди.

Ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик тез дунёга танитолмайди. Шу боис   мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг мураббийларини рағбатлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Уларга туман ва шаҳар марказларидан кўп қаватли “Камолот” уйлари  ажратилишига ҳаракат қилинмоқда.

You must be logged in to post a comment Login