Ўзбекистонда жорий йилда 2 мингга яқин профилактика инспекторига хизмат уйлари берилди

1.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг тинч-хотиржам ҳаёт кечириши, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши таъсирчан курашиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлат раҳбари жорий йил ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан бир неча учрашув ўтказиб, зарур топшириқлар берди. Тизимга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, соҳа ходимлари хизмат ва турмуш шароитини, оилавий ижтимоий ҳимоясини яхшилаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Давлат раҳбарининг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ички ишлар органларини ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш муҳим вазифа этиб белгиланган.

Шу билан бирга Президентнинг жорий йил 20 апрелдаги «Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини коммунал-маиший шароитларга эга бўлган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган қулай хизмат уй-жойи билан таъминлаш, шунингдек инспекторларнинг нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташини таъминлаш мақсадида замонавий хизмат уйлари курилиб фойдаланишга топширилмокда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 2 мингга яқин профилактика инспекторига хизмат уйлари топширилди, узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида шахсий автомашина олишлари учун шароит яратилди.

Дунёда инсоннинг ҳаётидан, унинг тинчлигидан ҳам азизроқ, муҳимроқ нарса бўлмаса керак. Бугунги даврда ички ишлар органлари ходимлари, айниқса, профилактика инспекторлари Ватанимиз келажаги ва истиқболи учун дахлдорлик ҳисси билан яшаши, юртига фидоийларча хизмат қилиб, ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб, барча ёшларимизга ибрат ва намуна курсатмоқдалар.

Эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек шарафли, шу билан бирга маъсулиятли хизматни ўташга қасамёд қилиш учун қад ростлаб турган навқирон, мард, жасур профилактика инспекторларимизни кўрган ҳар бир киши уларга ҳавас билан қараётгани аниқ. Бу эса профилактика инспекторларимизга ғурур ва ифтихор бағишлаши билан бирга, масъулиятларини ҳам оширади.

You must be logged in to post a comment Login