Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди

biznes

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Валюта сиёсатини либераллаштириш шароитларида республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида имзоланган фармонга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 мартага (15 фоиз) оширилади.

Фармонга кўра, 2017 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206 720 сўм миқдорида белгиланади.

You must be logged in to post a comment Login