ЮРТ БАЙРОҒИНИ ЎП, КЎКЛАРГА КЎТАР!

uzbekistan-flag-std_1Бугун Ўзбекистон фарзандалари қай бир соҳа бўлмасин дунёнинг мана ман деган давлатлари ёшлари билан беллашиб, ниларга қодир эканликларини намоён этмоқдалар. Жумладан, спорт соҳасида бу яққол кўзга ташланмоқда. 2016йилда Бразилияда бўлиб ўтган Рио-2016 Олимпиада ўйинларида ўзбек ўғлонлари муносиб иштирок этиб, ўз жасоратлари билан дунёни лол қолдирдилар ва бу Ватанимиз тарихининг шонли саҳифаларига олтин қалам билан ёзилди. Шу давр мобайнида Ўзбекитон Республикасининг Давлат байроғи бир неча марта кетма-кет юқорига кўтарилди.

Бу албатта, мамлакатда ёш спортчиларга яратиб берилган шарт-шароитларнинг самарасидир.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, мадҳиямиз садолари остида Ватанимиз байроғи барча давлат байроғларидан юксакларга кўтарилаётган паллаларда мана шундай муқаддас заминда туғилиб ўсганлигидан калби фахр-ифтихорга тўлиб, кўзларига кувонч ёшлари келмаган бирорта ватандошимиз бўлмаса керак.

Келинг, мана шундай улуғ кунларда кўзларимизга ёш қалқишига сабаб бўлган, Ўзбекистонни дунёга донг таратиб, танилишида муҳим аҳамиятга эга бўлган давлатимиз байроғи, унинг мазмуни, тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти ҳаҳида озгина сўз юритсак.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқБиринчи Президент Ислом Каримов ташаббуси билан давлат мустақиллигимизнинг асосий белгиси бўлган давлат рамзларини, биринчи навбатда давлат байроғини қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг акс садоси ўлароқ, 1991йил 18ноябрда  Ўзбекистон Республикаси  Олий кенгашининг VIII сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи  Давлат  мустақиллигининг рамзидир. Давлатимиз байроғи халқаро муносабатларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Давлатимиз байроғидаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги чуқур рамзий маънога эга. Байроғдаги мовий рангда  тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, буюк бобомиз Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. Байроғдаги оқ ранг муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва хаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг яшариш ва янгиланиш, навқиронлик ва шодумонлик рамзи, шунингдек, она табиатимиз тимсолидир. Қизил чизиқлар эса, томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони – ҳаётий қудрат ва давомийлик рамзидир. Шунингдек, бунда Истиқлол, озодлик учун қон тўккан эрксевар ота-боболаримизнинг орзу-армонлари мужассам. Байроғимиздаги ярим ой ва юлдузлар тарихий ва диний қадриятларимиз, умрбоқий анъаналаримиз, маънавий куч-қудратимиз билан боғлиқ.12 та юлдуз – мукаммаллик ва баркамолликни, янги ой эса мустақил, озод ёш давлат – Ўзбекистонни ифодалайди.

Хулоса қилиб айтганда, чуқур тарихий илдизга эга, халқимиз донишмандлигини ифодаловчи давлатимиз байроғи бизнинг фахру ифтихоримиздир.

You must be logged in to post a comment Login