Фарғона вилояти ўз сайёҳлик брендига эга бўлди

вввв

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган логотипда «ривожланаётган экотуризм водийни ўраб турган тоғлар орқали, гастрономик ва агротуристик соҳалар — ёрқин қизил анор кўринишида, маданий-маърифий туризм — кўк гумбазлар ва Фарғона дўппиларидаги нақшлар орқали тасвирланган».

Шунингдек, логотипнинг юмалоқ шакли риштонлик усталар томонидан ишланган сопол лаганни ёдга солади, ундаги ранглар гаммаси эса Марғилон ипагининг рамзидир.

Логотип шиори Ferghana. Enjoy the Beauty («Фарғона. Гўзалликдан баҳра ол»).

You must be logged in to post a comment Login