ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР ФРАНЦИЯДА ЧЕМПИОН

06

Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги нишонланган 2013 йилда вилоятимиз спортчи-ёшлари эришган ютуқлар салмоқли бўлди. Улар халқаро, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида фаол қатнашиб, юртимиз байроғини  янада баланд кўтаришга эришдилар.

Обод турмуш йилининг декабрь ойида мазкур БЎСОЗГМ тарбияланувчиларидан 12 нафари  мураббийлар ҳамроҳлигида Франция давлатининг Ноузонвиль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича халқаро турнирда қатнашиш бахтига сазовор бўлдилар. Халқаро турнирда турли мамлакатлардан 7 та жамоа ўзаро беллашди. Мусобақа якунларига кўра БЎОЗГМ ўсмирлар жамоаси фахрли 1-ўринга кўтарилди.  Якка баҳсларда ҳам мактаб тарбияланувчилари эришган ютуқлар салмоқли. 2004-2005 йилларда туғилганлар ўртасида  Муҳаммадқодир Тошматов 1-,  Самандар Абдураҳмонов 2-, Ҳайитжон Нишонов 3-ўринни, 2003 йилда туғилганлар ўртасида  Муҳаммадюсуф Тошматов 1-,   Раҳмонберди Ҳакимов 2- ўринни қўлга киритган бўлса, 3-ўринни  мезбон жамоа вакили эгаллади. 2001-2002 йилларда туғилганлар ўртасида  шохсупанинг энг юқори чўққиси – Асадбек  Аъзамовга насиб этди.

Қизларимиз кўрсатган натижалар ҳам арзирли. Умумжамоа ҳисобида катталар гуруҳи 1-, кичик гуруҳдагилар эса 2-ўринни  эгаллашди.

Ноузонвиль шаҳар мэри ва гимнастика федерацияси томонидан ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари, медаллар тантанали равишда топширилди.

You must be logged in to post a comment Login