Қирғизистонда ўтказилган кўргазмада қарийб 8 млн долларлик шартнома имзоланди

1

2017 йил 12-14 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрининг “ТААТАН — ОШ” савдо марказида кўргазма ташкил этилди.

Унда аввал хабар бергамиздек, Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент вилояти вакиллари иштирок этди.

Кўргазмада Фарғона вилояти учун ажратилган савдо майдончасида 500 турдан ортиқ маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан кўргазмада намойиш этилган халқ истеъмоли товарларига, айниқса, атлас, адрас, кулолчилик маҳсулотлари, ҳайкалтарошлик сувинерлар, электро техника маҳсулотлари, чарм-пойабзал, плёнка, турли  хил ҳажмдаги қадоқлаш қутилари (каробка), енгил саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан катта  қизиқиш билдирилди.

Мисол учун, “ПаррандаТехносервис” деҳқон хўжалиги томонидан ишлаб чиқарилган бедана гўшти ва тухуми маҳсулотларига жуда катта қизиқиш билдирилди. Маҳсулотнинг нархи Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрининг ички бозоридан 2-2,5 марта арзонлиги ҳамда сифатини юқорилиги билан алоҳида ажралиб турди.

Кўргазма давомида олиб борилган турли музокаралар натижасида,  6815,0 минг АҚШ доллар қийматига эга 19 та экспорт келишув шартномалари ва 950,0 минг АҚШ доллар қийматга эга 2 та импорт келишув  шартномалари имзоланди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳридаги “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси Ўш шаҳрида 2 та қўшма корхона ташкил этиш бўйича, яъни Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳридаги “Травертин-Азия” корхонаси билан эшитиш мосламалари ишлаб чиқариш ҳамда “Домалге” корхонаси билан ногиронлар аравачалари ишлаб чиқариш қўшма корхоналарни ташкил бўйича келишув шартномалари имзоланди.

Тадбир якунларига кўра, тадбиркорларимиз ўзлари учун хорижий ҳамкорлар топишга эришдилар, улар билан иқтисодий алоқаларни ўрнатишга замин яратилди. Шунингдек, келгусида Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва бошқа хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишга тайёр эканликларини билдиришди.   

You must be logged in to post a comment Login