Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилаётган халқаро кўргазманинг биринчи кунида қарийб 2 млн долларлик шартномалар имзоланди

1

2

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Ўз шаҳридаги “ТААТАН – ОШ” савдо марказида ўтказиладиган “ЮГ ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятининг тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

Кўргазмада тадбиркорларимиз юртимиз ишлаб чиқариш салоҳияти, саноатни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш дастурлари асосида амалга оширилаётган лойиҳаларни қўшни мамлакатлар тадбиркорлари олдида намойиш этишди.

Жумладан, миллий ҳунармандчилик, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, қурилиш моллари кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Кўргазманинг биринчи кунида 5 та корхона томонидан 1 млн 965 минг долларлик хамкорлик келишув имзоланди. Яна 5 та корхонада шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

You must be logged in to post a comment Login