ЁШ САНЪАТКОРЛАР МАСКАНИ

4

Президентимизнинг “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятимизнинг кўплаб шаҳар ва туманларида замонавий санъат кошоналари қад кўтарилди.

Барчада ҳавас туйғуларини уйғотаётган ана шундай санъат кошоноларидан бири икки йил аввал Бағдод туманида ҳам бунёд этилган. Айни кунларда ушбу ўқув даргоҳида 230 нафар ўқувчилар мусиқа ва санъат сирларини ўзлаштирмоқда. Уларга 45 нафар малакали ўқитувчи ва мураббийлар халқ чолғу асбоблари, фортепиано, тасвирий санъат, анъанавий хонандалик, хореография каби йўналишларда сабоқ беришмоқда.

Мактаб ўқувчиларидан ташкил топган “Олтин қўл” доирачилар гуруҳи, “Гулдаста” рақс дастаси, “Мумтоз” ашулачилар ансамбли аъзолари санъатсеварлар қалбидан жой олишган.

You must be logged in to post a comment Login