ФИНАЛЧИЛАР НОМИ МАЪЛУМ

SSS

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис корти мезбонлик қилаётган “Fergana Challenger” ҳамда “Fergana Women’s” баҳсларининг навбатдаги кунида финалчилар номи маълум бўлди. Қарийб ўн кун давом этган беллашувларда ўз имкониятини намойиш қилиб, ғолиб бўлишни ният қилган ракетка усталари ярим финал баҳсларида ҳам қандай  маҳоратга эга эканликларини амалда намойиш қилишга киришдилар. Дастлабки учрашувни ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳамда россиялик теннисчи Елена Рибакиналар бошлаб беришди. Икки сет давом этган қизиқарли баҳс барчанинг диққат эътиборини тортди. Икки соатдан кўп вақт оралиғида давом этган беллашувда Нигина Абдураимовага омад етишмади. Таблода қайд қилинган 6-2, 6-1 ҳисоби Рибакинага ғалаба олиб келди.

Асосий кортда ўтказилган учрашувда мамлакатимизнинг иқтидорли теннисчиси Сабина Шарипова Украина вакили Валерия Страховани қабул қилди. Дастлабки сетни 4-6 ҳисобида бой берган Сабина кейинги сетлар давомида хатоларини ўнглаб, ҳисобни ўз фойдасига ҳал қилишнинг уддасидан чиқди. 6-2, 7-6. Сабина Шарипова фойдасига. Энди Сабина Шарипова финалда россиялик теннисчи Валерия Страхова билан ўзаро рўъбарў келиб, турнир ғолиблиги учун баҳс олиб боради. Биз ўз навбатида мамлакатимиз теннисчиси Сабинага финал учрашувида ҳам омад тилаб қоламиз.

Челленжер турнирининг қизиқарли кечган баҳсларидан яна бири  сербиялик теннисчи Никола Мелоевич ҳамда Исроил вакили Эдан Лесхемлар ўртасидаги ярим финал учрашуви бўлди. Қарий икки соатга яқин давом этган баҳс теннис ихлосмандларига кўтаринки кайфият улашди. Учрашувнинг биринчи сетини 6-2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қила олган Мелоевич, иккинчи сетда ҳам чинданда маҳоратли теннисчи эканлигини амалда кўрсатишнинг уддасидан чиқди. Таблода қайд қилинган 6-1 ҳисоби Мелоевичга финал йўлланмасини тақдим этди.

You must be logged in to post a comment Login