ТЕННИС БАЙРАМИДА ДАСТЛАБКИ ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАР АНИҚ БЎЛДИ

hqdefault

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг ҳар бир куни нафақат иштирокларда, балки уни диққат билан кузатиб бораётган ишқибозларда ҳам катта таассуротлар қолдирмоқда. Мукофот жамғармаси 75 АҚШ долларини ташкил этаётган “Fergana Challenger” ҳамда 25 минг АҚШ доллар совринига эга бўлган “Fergana Women’s” баҳсларига пухта тараддуд билан келган иқтидорли ракетка усталари томошабоб ўйинларни намойиш қилишлари орқали барчанинг эътиборини тортишмоқда.

Навбатдаги кун баҳсларида дастлаб жуфтлик беллашувларида иштирок этаётган спортчиларнинг имкониятлари синовдан ўтказилди. “Fergana Challenger” баҳсларининг Финал учрашувида Япониялик теннисчилар Юя КИБИ ва Шуичи Секигучилар ҳиндистон спортчилари Шрирам Балажи ҳамда Вишну Вардханлар дуэтига қарши кортга чиқишди. Икки сет давом этган қизиқарли баҳс тўртала спортчиларнинг ҳам имкониятлари юқори эканлигини амалда кўрсатди. Дастлабки сетда 6-3 ҳисобида ғалаба қозонган Вардхан жуфтлиги, кейинги сетни ҳам ўз фойдасига ҳал қилишнинг уддасидан чиқди. 6-3. Япониялик теннисчилар эса мана шу мағлубиятлари эвазига “Fergana Challenger” 2017 турнирининг жуфтлик баҳсларида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Анъанага мувофиқ турнирнинг дастлабки ғолиб ва совриндорларига кубок ва эсдалик совғалари топширилди. Мукофотларни Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт кўмитаси раиси Рустам Қурбонов тантанали вазиятда тақдим этди.

Кун давоми ўтказилган учрашувлар давомида Белоруссия вакили Иля Ивашка Канада спортчиси Брайден Шнурни икки сетда мағлубиятга учратди. 6-2, 6-1 Ивашка фойдасига.

Куннинг иккинчи ярмида “Fergana Women’s” баҳсларида иштирок этаётган қизларнинг имкониятлари синовдан ўтказилди. Навбатдаги кун беллашувларида мамлакатимиз теннисчилари ҳамюртларимизга ғалабали онларни тақдим этишди. Дастлаб иқтидорли спортчимиз Нигина Абдураимова қазоғистонлик Камила Каримбаевани 6-3, 6-4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, янада бир теннисчимиз Сабина Шарипова қазоғистонлик моҳир теннисчи Гўзал Аинитдиновани икки сетда имкониятсиз қолдирди. 6-2, 6-2. Ва ҳар иккала спортчимиз ҳам кейинги учрашувларда иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди. Қолган баҳсларда эса  Учкаина теннисчиси Валерия Страхова россиялик спортчи Анастасия Фролова устидан  6-1, 6-0 ҳисобида ишончли ғалабага эришган бўлса, россиялик ракетка усталари Елена Рибакина ҳамда Ксения Лукиналар ўртасидаги учрашувда  Ксения мағлубиятга учради. Таблода қайд этилган 6-3, 6-4 ҳисоби Рибакинага навбатдаги баҳсларда қатнашиш ҳуқуқини берди.

You must be logged in to post a comment Login