ФАРҒОНАДА КАТТА ТЕННИС БАЙРАМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

550x347

Айни кунларда Фарғонадаги «Истиқлол» теннис мажмуаси хар качонгидан хам теннис мухлислари билан гавжум. Таъкидлаш жоизки, ушбу нуфузли беллашувларда дунёнинг йигирмадан ортиқ мамлакатларидан кучли ракетка усталари иштирок этишмоқда.

Бу йил еттинчи бор ташкил этилган “Fergana Women’s” турнири ҳам аёл спортчиларнинг фаол иштирокида ўтяпти. Унда таниқли теннисчилар ҳиндистонлик Наташа Палха, Прерна Бхамбри, россиялик Веро Звонарёва, Ангелина Кубаевалар шунингдек, ҳамюртларимиз Сабина Шарипова, Сарвиноз Саидхўжаева, Полина Меринковалар мусобақанинг муросасиз ўтишини таъминлашмоқда.

Natasha PALHA, халқаро турнир иштирокчиси (Ҳиндистон): –  Мен Фарғонада учинчи бор бўлишим. Тўғрисини айтганда ўтган йиллардаги турнирларда иштирок этиб катта таассурот олганман. Шу боис ҳам бу йилги ўтказилаётган мусобақада ҳам қатнашиб турибман. Қолаверса, менда ҳамма вақт гўзал Фарғона шаҳри, бу ернинг самимий одамлари, чиройли теннис корти яхши тасаввур қолдирдирган. Шаҳардаги манзарали кўчалар, гуллар, ўзига хос табиат айниқса, меҳмондўст халқнинг биз билан олиб бораётган мулоқотлари кайфиятимизни кўтаради. Бу йилги халқаро турнирга ҳам катта тайёргарлик кўрилгани кортга ташриф буюрган ҳар бир спортчига кўтаринкилик бахш этмоқда. Мен бундай юксак савияда ўтказиладиган турнирда ҳар доим иштирок этишга ҳаракат қиламан. Ниятим эса фахрли ўринларга сазовор бўлиш.

“Fergana Women’s” турнирида иштирок этаётган қизларнинг имкониятлари синовдан ўтказилди. Учрашувларни мамлакатимиз теннисчиси Гулчеҳра Муҳаммадсиддиқова билан бирга Россия вакили Вера Звонарёвалар бошлаб беришди. Ушбу баҳс кутилгандек муросасиз кўриниш олди. Ҳар икка сетни ўз фойдасига ҳал қила олган Звонарёва 6-0, 6-0 ҳисобида ғалабага эришди. Навбатдаги кортда эса Россиялик Елена Рибакина ҳиндистонлик Карман Каур Тхандини қабул қилди. Икки сет давом этган учрашувда Еленага омад кулиб боқди. Фақатгина битта сетни ўз фойдасига ҳал қила олган Карман Каур қолган икки сетда имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб 1-6, 7-6, ҳамда 6-4 Елена фойдасига. Шу кунги учрашувлар давомида яна бир россиялик теннисчи Ксения Палкина ҳамюртимиз Лайло Боҳодировани 6-1, 6-4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эркаклар ўртасида ўтказилаётган “Fergana Challenger” баҳсларини эса белоруссиялик теннисчи Яраслав Шейла мисрлик Карим Муҳаммедлар бошлаб беришди. Уч сет давом этган учрашувда 7-6, 3-6, 6-3 ҳисоби қайд этилиб, Шейлага ғалаба олиб келди. Шу кунги баҳслар давомида ҳиндистонлик Вишу Вардхан ҳамда кореялик Дукхе ЛИ ўртасида кечган учрашувда 6-4, 7-6, 6-4 ҳисобида Вардҳан навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Туркиялик теннисчи Кем Илкел ҳамда ҳамюртимиз Азизхон Турғуновлар қаршилигида ўтган баҳсда туркия спортчининг қўли баланд келди. 6-0, 6-4. 

You must be logged in to post a comment Login