ФАРҒОНАДА “CHALLENGER” ХАЛҚАРО ТЕННИС МУСОБАҚАСИ БОШЛАНДИ

MQM_6200

Фарғонадаги “Истиқлол” теннис мажмуасида спорт иншоотида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларни ташкил этган “Fergana Challenger” ҳамда 25 минг АҚШ долларлик совринга эга бўлган “Fergana Women’s” халқаро теннис турнирлари бошланди.

Республикамизда теннисга берилаётган эътибор йилдан йилга кучайиб бормоқда. Ушбу эътибор туфайли Фарғона теннис марказларидан бирига айланди. Охирги йигирма уч йил давомида Фарғонада “Challenger”, ўн олти йилдан бери “Ўзбекистон Кубоги”, етти йилдирки “Fergana Women’s”, шунингдек, ITF “Fergana Cup” халқаро турнири ўтказиб келинмоқда.

Бу йилги ташкил этилаётган халқаро турнирга жаҳоннинг нуқталаридан кучли теннисчилар ташриф буюриб, рейтинг очколарини кўпайтириш учун қизиқарли басҳларда қатнашишади. 16-25 июнь кунлари бўлиб ўтадиган катта теннис байрамининг юқори савияда ўтиши учун шаҳарда барча нарса муҳайё қилинди. Жумладан, теннис мажмуасида таъмирлаш ишлари бажарилди, Интернет билан таъминланган Матбуот маркази ташкил этилди. 9 та корт таъмирдан чиқарилди. Спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва томошабинлар учун зарур шароитлар яратилди. Шунингдек, Спортчиларнинг овқатланишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, дам олишлари ва тиббий хизматдан самарали фойдаланишлари  учун ҳам керакли шароитлар муҳайё этилди. Айни кунда саралаш баҳсларида иштирок этаётган спортчилар ҳам буни бевосида эътироф этишмоқда. Қолаверса, жори йилги турнирда хорижий мамлакатларнинг иқтидорли теннисчилари билан бирга, мамлакатимизнинг кучли таркибга эга бўлган спортчилари ҳам қатнашишади.

Дастлабки кун саралаш баҳсларида мамлакатимиз теннисичиси Олимжон Набиев ҳамюртимиз Тимур Соттимовни 6-1, 4-6, 6-2 ҳисоби билан мағлубиятга учратган бўлса, навбатдаги кортда кечган беллашувда эса теннисчими Азиз Дадабоев юртимиз теннис мактаби тарбияланувчиси Аброр Исаковни 6-4, 5-7, 4-6 ҳисобида имкониятсиз қолдирди. Яна бир кечган учрашувда россиялик теннисчи Димитрий Сурченка 7-6, 6-7 ва 6-1 ҳисобида ҳамюртимиз Батир Сапаев устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, “Fergana Women’s” баҳсларида Милана Масинкова 6-3, 5-6, 6-3 ҳисобида дастлабки ғаласини қўлга киритиб, кейинги учрашувларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

You must be logged in to post a comment Login