КОРЕЯЛИК КИНОИЖОДКОРЛАР МАРҒИЛОН ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛИШМОҚДА

ma2

“Ўзбекистондаги номоддий маданий меросларни асраб авайлаш ва уларни келгуси авлодларга етказиш” мавзусидаги давлат грантининг навбатдаги босқичи бошланди.

Мазкур босқичда Юнесконинг Корея ва Ўзбекистон миллий комиссиялари ҳамда ЕВС каналининг ижодкорлари Марғилон шаҳрида тасвирга олиш ишларини олиб бормоқдалар.

Ўзбек халқининг миллийлиги, ўзига ҳос жиҳатлари, ота-она, фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган миллий анъаналарнинг хозиргача сақланиб қолганлиги кореяликларни ҳайратда қолдирди.

Фильм суратга олиш жараёнидан жойланган видеороликка қараганда фильм ўзбек ва кореялик киноижодкорлар томонидан суратга олинмоқда.

You must be logged in to post a comment Login