Тожикистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилмоқда

DSC_0129

17 апрель куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги “Пойтахт – 90” тижорат марказида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси очилди.

Тадбир Ўзбекистон ҳамда Тожикистон савдо-палаталари ва “Ўзбеэкспормарказ” томонидан ташкил этилди.

Кўргазма ўтган йил кузида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида бўлиб ўтган мажлис натжаси самараси сифатида ташкил этилди. Ушбу кўргазмадан мақсад Ўзбекистоннинг охирги йилларда эришган ютуқларини кўрсатишдир.

– Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик иқтисодий ривожланишнинг янги йўлларини яратишга, мамлакатлар ички бозорини  диверсификация қилиш, товар айирибошлашни чуқурлаштиришга таъсир этади. – дейди  “Ўзбеэкспрмарказ” раиси Иброҳим Эргашев. – Икки мамлакат ўртасидаги географик яқинлиги савдо-сотиқнинг ривожланишига асосий омил ҳисобланади, Тожикистон Республикаси билан умумий чегарага эга бўлмаган мамлакатлардаги нархларга нисбатан кам бўлиши, географик яқинлик доимо ҳар қандай савдо-иқтисодий муносабатларда муҳим роль ўйнайди.

– Жаҳон ўзгармоқда, шунинг учун Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида конструктив ва очиқ мулоқотни давом эттириш, барқарор иқтисодий ривожланишнинг муҳим шартидир, – деди ўз табрик нутқида Тожикистон савдо-саноат палатасининг  раиси Шариф Саид. – Кўргазманинг мақсади тенглик ва ўзоро манфаатдорлик асосида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг 4 учрашувида эришилган келишувлар, инвестициялар, қўшма корхоналар барпо қилиш,  янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий ҳалқнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, икки томонлама товар айирбошлашни ошириш, экспорт рақобатбардошлигини оширишдир. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда ва янги даражага кўтарилмоқда, бизнес ва савдо манфаатларини ўртасидаги ўзаро йўналиш бўйича, шу жумладан трансчегаравий ҳамкорлик сифатида. Бу бозорни, саноат ҳамкорликни, гидроэнергетикани, тоғ-кон, машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, енгил саноат, тўқимачилик, қайта ишлаш, фармацевтика саноати, транспорт, логистика ва коммуникация, фуқаролик ва саноат қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм  каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш салоҳияти ёрдамида қўшни мамлакат ўртасидаги минтақалараро савдони ошириш муҳим  аҳамиятга эга.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов таъкидлашича, Ўзбекистонда экспорт салоҳиятининг ошишига иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ички ислоҳотлар, рақобат ошишидан изчил фойдаланиш  ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг харидоргирлигини ошиши, ишлаб чиқарилагн маҳсулотларнинг сифатини ошиши билан боғлиқлигидадир. Душанба шаҳрига Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмасида биринчи бор иштирок этиш учун тадбиркорлар келишди. Тожикистон-Ўзбекистон иқтисодий алоқалар, саноат товарлари диверсификацияси ва саноат кооперацияси ташкил этиш учун катта салоҳият мавжуд.  Буюк маданий ва гуманитар оралиққа, умумий чегаралар ҳамда Тошкент ва Душанба очиқ авиатранспот йўлига эга иккала томон товар айирбошлаш имкониятларига эга бўлиб, кўплаб соҳаларни ривожлантириш учун транзит салоҳиятидан чет эл бозорларига чиқиш учун фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистондан борган 500 га яқин тадбиркорлар 161 ширкат маҳсулотларини намойишга қўйган.

Хусусан, “Ўзавтосаноат” АК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзагротехсаноат Холдинг” (пахта, нон, культиваторлар, пуркагичлар ишлаб чиқариш, тиркамалар, алоҳида бирлик ва қишлоқ хўжалиги техникаси), муҳандислик маҳсулотлари (юк машиналари, автобуслар, велосипед, мотоцикл) кимё саноати, енгил саноат, тўқимачилик, электротехника саноати, музлатгич ва чангютгичлар, турли хил пойабзаллар, дори-дармонлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавола этилди.

Тожикистон савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Манзура Рустамованинг таъкидлашича, 17 апрель куни Тожикистон Ўзбекистонга илк маротаба цемент экспорт қилгани, Ўзбекистондан Тожикистонга минерал ўғитлар келтирилган. 2017 йилнинг ўтган 3 ойи давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 2,3 мартага кўпайиб, 23 миллион долларни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич ўтган 2016 йилда 70 миллион долларни ташкил этган эди.

Тожикистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона таъсис этиш бўйича шартнома имзоланиши ҳам кутилмоқда. Бу корхонада қишлоқ хўжалигига зарур бўлган турли техник воситалар ишлаб чиқарилади.

– Мен Душанбеда туғилганман, лекин Тошкентда яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди «FALCON» корхонаси раҳбари Дилшод Болтаев. – Келажакда ўз корхонамнинг фаолиятини Тожикистонда ҳам давом эттириб тоза пахтадан тайёрланган кийим-кечаклар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман

19 апрелда Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликка оид бир нечта шартнома измоланади.

Тадбиркорлар турли маҳсулотлар, ускуналар ва энг янги технологиялар билан танишиш, ишлаб чиқарувчи компаниялардан керакли бўлган маълумотлар олиш, ўз бизнесини ривожлантириш учун керакли ахборотларга эга бўлишлари мумкин. Кўргазма 20 апрелга қадар давом этади.    

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистоннинг Тожикистонда биринчи маротаба ўтказилаётган савдо-саноат ярмаркаси Тошкент-Душанбе ўртасида 25 йил давомида тўхтаб қолган ҳафо қатнови очилиши кунларида амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 11 апрелида «O‘zbekiston havo yo‘llari» Миллий авиакомпаясига тегишли самолёт Тожикистонга ўз парвозини амалга оширди.

You must be logged in to post a comment Login