Шоҳжаҳон Эргашев ғалабани қўлга киритди

1

Мамлакатимизда спорт, жумладан, боксни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида спортчиларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. Боксчиларимизнинг Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақияти мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган авлод вояга етаётганини яна бир бор намоён этди. 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилди. Буни юртимизнинг барча ҳудудлари, айниқса, қишлоқ жойларда замонавий ва муҳташам спорт мажмуалари қад ростлаётгани, у ерда болаларнинг ўзлари истаган спорт тури билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шароитлар яратилаётганида ҳам кўриш мумкин. 

Бешариқ туманидаги Рапқон болалар ва ўсмирлар мактаби ҳам кейинги 5 йилда жадал ривожланди. Ёш ўғил-қизлар учун янги бино қуриб фойдаланишга топширилди. Мактаб тарбияланувчилари жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро ва республика мусобақаларида юқори ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

1991 йилда Шоҳжаҳон Эргашев ҳам ушбу спорт мактабида тарбия топган. 2001 йилдан буён бокс спорт тури билан шуғулланиб келади.

2003 йилдан буён ҳаваскор боксчи сифатида 216 та жанг ўтказган ва 202 тасида ғалаба қозонган. 4 карра Ўзбекистон чемпиони.

2015 йилдан буён бокс WВО йуналишида 8 та рейтинг жанги ўтказиб, ҳамма жангида муддатидан илгари ғалаба қозонган.

Жорий йил 25 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Европа камари” учун бўлиб ўтадиган жангда угандалик рақиби Хамза Семпево билан рингга тушиб, 1 раунддаёқ нокаутча учратди ва 9 чи катта ғалабасига эришди. Ш.Эргашев бу йил Америка қўшма штатларида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этиб, ўз вазнида дунёнинг энг кучли боксчилари рўйхатининг 10 талигига киришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, унинг рақиби Х.Семпево 7 йилдан буён профессионал бокс билан шуғулланиб келади. 20 та жангнинг 6 тасида мағлубиятга учраган. У ўз вазнида икки карра Уганда чемпиони ҳамда Шарқий ва Марказий Африканинг чемпионлик камарини қўлга киритган.

You must be logged in to post a comment Login