“Рапқон” спорт мактабидан 53 нафар Ўзбекистон чемпиони, 2 нафар Жаҳон ва Осиё чемпиони етишиб чиқди

sport maktabiЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 февралдаги   “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такоммиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони спорт ходимларини бениҳоя қувонтирди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат кўмитаси ташкил этилиши республикада оммавий спортнинг янада ривожланишига кенг йўл очиб беради.

Мазкур Фармоннинг 3-бандида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли кенг қатламини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, спортни янада ривожлантириш, оммавий спортга кенг имкон бериш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, қишлоқ аҳолиси ўртасида спорт  билан шуғулланишни оммалаштириш, шаҳарлар ва туманларда оммавий спорт тадбирлари, миллий спорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларни мунтазам ўтказиб бориш алоҳида таъкидланган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2002 йил 24 октябрда “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги ПФ-3154-сонли Фармон билан унга тақдим этилган асосий вазифалар, ҳуқуқлар, имтиёзлар ва молиялаштириш манбалари янги тузилган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида сақлаб қолиниши мазкур Фармоннинг 6-банди билан тасдиқланди. Чунки жамғарма ташкил бўлганидан буён республикамизда 301 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 296 та болалар ва ўсмирлар ҳамда республика даражасидаги спорт мактаби, 51 мингга яқин спорт мажмуаси, стадионлар ва иншоотлар фаолият кўрсата бошлади. Уларда 2,7 миллиондан ортиқ бола спорт, мусиқа ва санъат билан мунтазам шуғулланмоқда.

Биргина Бешариқ туманида 2011 йилда жамғарма томонидан 360 миллион сўмга Рапқон қишлоғи марказидаги ўйингоҳ қайта капитал таъмирланди. 2013 йилда 1 млд 350 млн. сўм маблағга мазкур ўйингоҳ ёнига 48х14 ҳажмда спорт зали ва икки этажли барча қулайликларга эга бино қад кўтарди. Ҳозирги кунда бу спорт мажмуасида спортнинг 12 та тури билан минглаб  ўғил-қизлар ўзлари севган спорт турлари билан шуғулланмоқдалар. Уларга 30 дан ортиқ малакали спорт мураббийлари мунтазам машғулот ўтказмоқда.

Мазкур спорт мактабида 2 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 25 нафар Ўзбекистон спорт устаси, 150 нафардан зиёд спорт усталигига номзод, 53 нафар Ўзбекистон чемпионлари, 2 нафар Жаҳон ва Осиё чемпионлари борлиги юқоридаги фикримизга яққол мисол бўла олади.

Бир сўз билан айтганда, м­азкур Фармон Ўзбекистоннинг санъат ва спорт  соҳасидаги нуфузини янада мустаҳкамлашга имкон яратади.

 

You must be logged in to post a comment Login