Филипп Киркоров 26 февраль куни Тошкентда концерт беради

филипп

«Darakchi.uz» сайтининг хабар беришича, россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоров Тошкентда яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Киркоров ўзининг «Мен» деб номланган шоу-дастури билан 26 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида чиқиш қилиши режалаштирилган.

Хабар беришларича, мазкур шоу-дастур жаҳоннинг энг талабгир режиссёрларидан бири, асли италиялик Франко Драгоне томонидан саҳналаштирилган.

Концерт дастуридан ўрин олган қўшиқларнинг 70 фоизини янги ижод намуналари ташкил этса, 30 фоизи хонанданинг энг машҳур тароналаридан иборат.

Концерт чипталари яқин кунларда «Истиқлол» кассаларида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

You must be logged in to post a comment Login