Озодбек Назарбеков Юлдуз Усмонованинг концерт дастурида меҳмон бўлади

Ozodbek-Nazabekov

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроевнинг фейсбукдаги саҳифасида он-лайн тарзда интервью берди ва бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

Айниқса, жорий йил апрель ойида ўтказилиши сўроқ остида қолган концерт дастури ҳақида шундай деди: 

“Бу йил концерт бериш-бермаслик ғояси ўтган йили апрель ойи концерт пайтида пайдо бўлган эди. Лекин иккиланишлар ҳам бор эди. Одамларга нима деймиз? Сабабларини қандай изоҳлаймиз, деб турганимизда, мен жуда ҳам ҳурмат қилган, устозим деб эътироф этган инсоним Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага концерт бериш имкони берилди. Шунда мен концертим учун белгиланган кунларни Юлдуз опага ўзим таклиф қилдим. “Мана шу саналарда бемалол концерт беришингиз мумкин”, дедим, чунки бу кунлар менинг концертим учун брон қилинган эди.

Юлдуз Усмонова билан муносабатларимиз ҳеч қачон совуқлашмаган. Улар билан ҳеч қачон зиддиятли муносабатда бўлмаганмиз. Мен уларни жудаям ҳурмат қилганман. Бундан кейин ҳам ҳурмат қиламан. Апрель ойида Юлдуз Усмонованинг концерт бериши мени ўзим концерт беришимдан кўпроқ қувонтиради”, — деди Озодбек Назарбеков. 

Шунингдек, халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концертида меҳмон бўлашини таъкидлаб ўтди.

You must be logged in to post a comment Login