Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрим тафсилотларини сир тутишади

питт

CNN телеканалининг хабар беришича Ҳолливуд киноюлдузлари Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрим жараёни тафсилотлари билан бўлишмаслик ҳақида келишувга эришишди. “Томонлар ва уларнинг адвокатлари жуфтликнинг фарзандлари ҳамда оиласига тааллуқли шахсий масалаларда дахлсизликка риоя қилиш тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу барча суд ҳужжатлари махфийлигини сақлаб қолишда ҳам ўз аксини топади”, — дейилади манбада.

Таъкидланишича, келгусида актёрлар “ягона фронт бўлиб ҳаракат қилиш” ниятидалар.  

Сентябрь ойи охирида Анжелина Жолининг ажрашиш учун ариза бергани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек у суддан 6 нафар фарзанди у билан қолдиришни сўраган. 

 

You must be logged in to post a comment Login