Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов

islom-karimovХалқимизнинг улуғ фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳар бир юртдошимизнинг қалбидан чуқур жой олган,катаю кичикнинг бирдай қадрли ва азиз инсони эди. Йўлбошчимизнинг она Ватанимизни мустақил тараққиёт сари бошлаш, мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни, нуфузига эга давлатлар қаторига қўшиш, халқимиз тинчлиги, фаровонлигини таъминлаш борасидаги хизматлаи ҳар биримиз учун беқиёс ибрат ва юксак муҳаббат ифодаси бўлиб қолади.
Истиқлолимиз меъмори элим деб, юртим деб ёниб яшади. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси динидан, миллатидан қатъий назар, бахтли ва фаровон турмуш кечириши учун озод ва обод Ватанни бунёд этди. Унинг хотираси қалбимизда абадий яшайди, азиз сиймоси барчамизни ҳамжиҳатлик, бирдамлик билан, қўлни қўлга бериб истиқлолимизни янада мустаҳкамлашга ундайди.
Мамалакатимиздаги барча бунёдкорликлар, ободлик, маъмурликка олиб келган ислоҳотлар ташаббускори бўлган Ислом Каримовнинг миллий қадриятларимизни тиклаш,миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, тинчлини асраб-авайлаш, дунё аҳли ҳавас қилгулик жамият барпо этиш йўлидаги хизматлари абадиятга дахлдордир. Мустабид тузим даврида қадди букилган, ҳақ -ҳуқуқлари паймол этилган халқимизни ҳимоя қилиш учун энг оғир дамларда кўксини қалқон тутиб майдонга чиққан Юртбошимизнинг бемисл жасорати 1989 йилда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши,1990 йилда Ўзбекистон Мустақиллиги Декларацияси қабул қилиниши, иттифоқ таркибидаги давлатлар ичида биринчи бўлиб Президентлик бошқарувига ўтилиши,1991 йилнинг июн ойида 70 йил давомида одамлар онгига эътиқодсизлик ғоялари сингдирилган мамлакатда”Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги ҳамда 1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши халқимизнинг озодлигини таъминлаш йўлидаги оқилона сиёсат ва мамлакатимиз раҳбарининг буюк маънавий жасорати маҳсулидир.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда “Тараққиётнинг ўзбек модели” деб ном олган ривожланиш йўлимизнинг асосий принциплари, умуммиллий шиорга айланиб кетган “Ўзбекистон-келажаги буюк давлат”,”Мустақиллик- бу аввало ҳуқуқдир”, “Янги уй қурмасдан туриб, эскисини бузманг”,”Ислоҳат-ислоҳат учун эмас, аввало инсон учун”,”Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди”, “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” каби машҳур иборалар сокин кабинетларда эмас,аксинча, ана шундай шиддатли курашлар, тинимсиз баҳс ва мунозаралар, аччиқ ҳаётий тажрибаларда туғилганини англашда ушбу ғоя муҳим манба вазифасини бажаради. Юртимиздаги вазиятни чинакамига ўнглаш,юртдошларимизнинг ҳаётга қарашини, бугунги ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаш учун аввало, уларнинг иқтисодий, моддий аҳволини яхшилаш заруратини чуқур англаган республикамиз раҳбари аҳоли учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга жуда катта бир масалани – одамларга томарқа ер бериш масаласини кун тартибига қўяди.Ислом Абдуғаниевич Каримов ғоят ишчан,ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида тўғри ва оқилона қарор қабул қилишга эга инсон эдилар.Халқ қалбига кириб бориш, уларнинг орзу-интилишлари, дарду-ташвишларини юракдан ўтказиб яшаш хусусияти Президентга энг мураккаб ва оғир вазиятларда ҳам одамларга энг зарур ва тўғри сўзни топиб айтиш имконини берди.
Ислом Абдуғаниевич Каримовга хос теран заковат ва кенг тафаккур, унинг чуқур маъноли сўз ва иборалари миллионлаб ватандошларимиз қалбида акс-садо бериб, улар учун ҳаётда руҳий қувват манбаи, ўзига хос маънавий таянч бўлиб хизмат қилди.
Ҳалқимиз, юртдошларимизнинг ўз Президнетига бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромига сабаб унинг юксак мартабаси эмас, балки том маънода эълим деб, юртим деб ёниб яшагани ва давлат раҳбари сифатида амалга оширган тарихий ишлардир. Президентимиз ўз чиқишларининг бирида “Мен ўзимнинг бутун ҳаётим, умримнинг маъно-мазмуни мана шу буюк халқнинг бахту-саодати йўлига бахш этишда деб биламан. Мен учун бундан бошқа ҳаёт, бундан бошқа мақсад йўқ” дея таъкидлаган эдилар. Бу сўзларнинг айни ҳақиқат эканини Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг амалий ишлари билан исботладилар.
Мустақиллик ҳеч қайси халқ, ҳеч қайси миллат тарихида осонлик билан қўлга киритилган эмас. Бу ҳақиқатни чуқур англайдиган халқимиз истиқлолимизнинг қўлга критилишида Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳиссасини беқиёс деб биладилар. Давлатимиз раҳбарининг шу курашдаги фидойилиги, жасорати бизга ибрат бўла олади.
Ислом Абдуғаниевич Каримов сўзлари билан айтадиган бўлсак, ўша таҳликали даврда юртимизда бор-йўғи 10-15 кунга етадиган буғдой ва ун заҳираси қолган, мамлакат амалда очарчилик остонасига келиб қолган эди. Республикада вужудга келган бундай ўта мураккаб ва фожиали шароитда ўзини йўқотмасдан, босиқлик, чидам ва бардош билан иши тутиш, қатъий сиёсий иродани намоён этиш, мамлакатни чуқур таназзулдан олиб чиқишдан муҳим вазифани Ислом Абдуғаниевич Каримов уддалади.
Мухтарам Президентимиз “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “ўзбекистон-келажаги буюк давлат”, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир” каби қатор асарларида 20-25 йилдан кейинги ҳаётни кўра-била олиб, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳақида ўз фикрларини баён қилганлар. Презиндентимиз томонидан узоқни кўзлаб амалга оширилган кенг кўламли ислоҳатлар бугунги кунда ижобий самара бераётганиги ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Айниқса, диёримиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатаро ҳамжиҳатлик, динлараро бағрикенглик мустаҳкам қарор топди, иқтисодиёт ривожланиб, аҳолининг ҳаёт даражаси ортди, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалди.
Муҳтарам Президентимизнинг шахсан саъйи-харакатлари ва ташаббуслари билан жаннатмакон мамлакатимизда диний соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Унинг раҳбарлигида масжид ва мадрасалар, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларимизга қайтариб берилди. “Хазрати Имом”, “Имом Бухорий”, “Баҳоуддин Нақшбанд”, “Имом Мотуридий”, “Имом Термизий”, “Ҳаким Термизий”, Аҳмад ал Фарғоний “ каби буюк аждодларимизнинг мажмуалари қайта бунёд этилиб, нафақат юртимиз, балки хорижий мамалакатлар мусулмонларининг ҳам зиёратгоҳига айланди. Пойтахтимиз ва вилоятларимизда кўркам ва файзли масжидлар қурилди. 2007 йилда тошкент Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.
Қурбон ва Рамазон ҳайити байрамларини кенг нишонлаш учун барча шароитлар яратилди, истиқлол йилларида 110 мингдан зиёд фуқаро “ҳаж” амалларини 90 мингдан зиёди эса “умра” зиёратини адо этдилар.
Муҳтарам Юртбошимиз диний уламолар, имом-хатибларга катта ишонч билдириб, жамият тараққиётидаги ўрнимизни ва вазифаларимизни белгилаб берди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ҳиёбонида уламолар ва жамоатчилик вакиллари билан бўлган суҳбатда Президентимиз бугунги кунда рўй бераётган ижтимоий сиёсий жараёнлар, олдимизда турган долзарб масалалар тўғрисида қимматли фикр-мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги имом-хатибларнинг вазифаларига алоҳида тўхталдилар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) айтадилар: “Инсон дунёдан ўтганида унинг барча амаллари тўхтайди, аммоуч амал борки, улар ҳаргиз тўхтамайди.Бу амаллар-садақаи жория, манфаатли илм ҳамда солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти)
Садақаи жория – инсонлар ҳар доим ундан манфаат топадиган амал. Яъни ҳаёти давомида халқ манфаат топадиган иншоатлар, масжид,мадраса, илм даргоҳлари, йўллар ва кўприкларни барпо этиш ҳамда шунга ўхшаш эзгу ишларни амалга оширишдир. Мустақиллик даврида харобазорга айланган юзлаб масжид-мадрасалар муҳтарам ва севимли Юртбошимиз ташаббуслари билан файта обод этилди. Биргина Тошкендаги “Минор” жоме масжиди халқимизга ва келажак авлодларга улкан туҳфа бўлди.
Манфаатли илм – инсон ўзидан бошқалар манфаат топадиган бирор бир илм ва касб ҳунар қолдириши. Илм ўрганиши учун шароит яратиш, мактаб-мадраса қуриш кабилар тушинилади. Ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Таълим муассасалари қайта қурилди ва замонавий шароитлар яратилди.Таълим тизими дунё ҳамжамияти томонидан тан олинди.
Шу гўзал ҳаётимиз, фаровон турмушимиз ҳаққи-ҳурмати Йўлбошчимиз хотираси қалбимизда мангу яшайди.

You must be logged in to post a comment Login