Шаҳбозбек Молдовада ўтказилган жаҳон чемпионатида олитн медални қўлга киритди

18

Маълумки, ҳар қандай мамлакат кучғқудратини, салоҳиятини белгилайдиган омиллар жуда кўп. Улар орасида таълим-тарбия соҳаси, шубҳасиз муҳим ўрин эгаллайди. Чунки, ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг келажаги бугун вояга етаётган авлод тақдири билан узвий боғлиқ. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ ўғил-қизларимизни жаҳон андозаларига мос шароитларда, билим олиши ҳам жисмонан, ҳам маънан етук инсонлар бўлиб улғайишини таъминлаш, қобилият ва иқтидорини юзага чиқариш, қалбида Ватанга садоқат, фидоийлик туйғуларини шакллантириш борасида ҳаётга тадбиқ этилаётган туб ислоҳотлар замирида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам.

Шубҳасиз истиқлол барча соҳалар қатори таълим тизимининг узвий қисми-спортимиз учун ҳам юксалиш даври бўлди. Хусусан, баркамол авлод тарбиясига давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётганлиги, ҳудудларимизда спорт инфратузилмасини шакллантириш, замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, уларни кун талабига мос ускуна ва жихозлар билан таъминлаш ва самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, сарфланаётган катта куч ҳамда маблағлар ўз самарасини беряпти. Мисол учун Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилгандан буён ўтган ўн икки йилда мамлакатимизда 1700 дан зиёд замонавий спорт мажмуалари барпо этилди. Уч босқичли ноёб тизим “Кичик олимпиадалар” – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари янгидан-янги номларни кашф этишга хизмат қилмоқда. Натижада 2005 йилда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларларнинг 30 фоизи, шу жумладан қишлоқ жойларда 29 фоизи спорт билан шуғулланган бўлса бу йил мазкур рақамлар тегишли равишда 63.2 ва 61 фоизни ташкил этмоқда.

Яратилган бу улкан шароитлардан фойдаланиб, “кичик олимпиада”ларда маҳоратини оширган истеъдодли ёшларимиз турли халқаро турнирда қатнашиб, юртимиз довруғини янада улуғлашга муносиб қўшишмоқда. Ўзбекистон спортчиларининг XXXI ёзги олимпиада ва XV паралимпия ўйинларида эришган натижалари дунё аҳлини лол қолдириш бунинг энг ёрқин далилидир.

лимпиачиларимизнинг бу улкан муваффақияти бугунги беллашувларда ёшларимизга куч, ғурур, ифтихор бахш этиб уларни юксак марраларга ундамоқда. Хусусан, куни кеча биз марғилонликлар яна бир қувончли воқеани гувоҳи бўлдик. Ҳамшаҳримиз, 1-Тиббиёт коллежи ўқувчиси, 2-БЎСМ тарбияланувчиси Шахбозбек Хайруллахўжаев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 22-25 сентябрь куни Молдованинг Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида барча рақибларини енгиб шохсуппанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шахбоз 16-17 ёшли тенгдошлари орасида тенгсиз эканини исботлаб жаҳон чемпиони унвони ва олтин мебалга сазовор бўлди. Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган 15 та мамлакатнинг энг иқтидорли 200 нафар ўсмирлари иштирок этганини инобатга олсак, бу улкан муваффақиятдир. Яша, Шахбозбек, чемпионлик муборак!

1-Тиббиёт коллежи, шаҳар ҳокимлигида чемпионни қутлаш тадбирлари ўтказилди. Чемпионни шаҳар ҳокимлиги, ўқув муассасалари раҳбарлари, устозлари ва спорт ишқибозлари қизғин қутладилар. Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Ш.Эркабоев шаҳримизда, юртимизда бундай истеъдодлар кўплигини, улар янада юксак марраларни эгаллаб халқимиз қудрати ва салоҳиятини жаҳонга кенг намойиш қилишларини алоҳида таъкидлади.

- Жаҳон чемпионатида олтин медал билан қайтишни ният қилгандим, — дейди қўлжанги бўйича жаҳон чемпиони Шахбозбек Хайруллахўжаев. – бунга эришганимдан ғоят ҳурсандман. Бу барча ҳамшаъарларим, юртдошларим муваффақиятидир. Чунки, давлатимизнинг қўлла-қувватлаши, халқимиз – сиз азизларнинг эътибориз туфайли бу юксак натижага эришдим.

You must be logged in to post a comment Login