ФАРҒОНАДА ЯНГИ МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

%d0%bc%d1%83%d1%81%d0%b8%d0%ba%d0%b0

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти ­Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатда фарзандларимизни соғ­лом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишда жисмоний тарбия ва спорт билан бир қаторда санъат тарбияси, мусиқий тарбияга ҳам жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғонада 2010 йилдан буён 13 та Болалар мусиқа ва санъат мактаблари янги қурилди, 14 та Болалар мусиқа ва санъат мактаблари капитал реконструкция қилиниб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик шодиёнасида Бағдод туманининг Тонготар қишлоғида янги ўқув йили олдидан болалар мусиқа ва санъат мактаби қуриб фойдаланишга топширилди. Мазкур объект қурилишига Болалар спортини ривожлантириш  Жамғармаси ҳисобидан 3,2 миллиард сўм сарфланди. Қишлоқ болаларининг хурсандчилигини айтмайсизми, энди улар ҳам  ўз қишлоқларидан узоққа бормасдан   шу ернинг ўзида мусиқа ва санъатга  ошно бўладилар.

– Чиндан ҳам энди туман маркази ёки шаҳарга боришда зарурат қолмади, – дейди мусиқа ва санъат мактаби директори Улуғбек Тожибоев. – Қишлоғимиз атрофидаги Матқулобод, Чигит каби қишлоқлар болажонлари ҳам  энди мактабимизга қатнашади.

Ҳозиргача  республикамиз  бўйича 300 дан зиёд  Болалар  мусика ва санъат мактаблари қуриб фойдаланишга топширилди. Шулардан 30 таси айнан  вилоятимиз ҳисобига тўғри келади. Бағдод туманида эса иккита шу кўринишдаги  мактаб  болажонларимиз  ихтиёрига берилмоқда.

Янги 2016-2017 ўқув йили олдидан эса вилоят бўйича Болалар спортини ривожлантириш Жамғармаси ҳисобидан  26 та спорт зали ҳамда иккита мусиқа ва санъат мактаби қуриб фойдаланишга топширилди. Яна бир мусиқа мактаби Риштон туманининг Ўйрат қишлоғи ҳудудида жойлашди. Ўйрат атрофидаги қишлоқлар билан қўшиб  ҳисоблаганда 36 мингга яқин аҳоли фарзандлари мазкур  муассасада эндиликда мусиқа ва санъат олами завқидан баҳраманд бўлишади.

– Маданият, мусиқа инсонни ҳамиша яхшиликка етаклайди. Бизнинг қишлоғимизда ҳам шундай кошона қурилганидан барчамиз қувондик. Фарзандларимиз учун катта бахт бу! – дейди ўқитувчи Нодирахон Назарова.

Ҳозирда шаҳар ва қишлоқлардаги мусиқа мактабларининг  тарбияланувчилари нафақат миллий кўрик-танловлар, балки халқаро фестивалларнинг лауреат ва ғолибларига айланмоқдалар. 

You must be logged in to post a comment Login