Нью Йоркда сиз кутган театр томошаси

banner-5

Жорий йилнинг 28 октябр санасида Нью Йорк штатининг Бруклин шаҳарчасидаги  »Palmyra» ресторанида, 29 октябр Туркистон Америка жамиятида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан, Uzbek TV New York томонидан, театраллаштирилган концерт шоу дастури ташкил этилмоқда.
Таниқли актёр Бобур Йўлдошев бошчилигидаги мазкур томоша дастурида сиз билган хонандаю-созандалар ва бир қатор севимли актёрларимиз жумладан, Дилфуза Искандарова, Нилуфар Ғозиева, Шерзод Шермуҳамедов, Шухрат Камалов ҳамда Илёсхон Хамиджоновлар ўзларининг янги театр томошаларини ўз мухлисларига тақдим этишни режалаштиришган.
Мазкур концерт дастуринининг асосий мақсади, АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимизни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун замин яратиш ҳамда маҳаллий АҚШликларни миллий маданиятимиз билан яқиндан таништириш ва барча байрам кайфиятини улатишдан иборатдир.
Шу сабабли барча ватандошларимизни Uzbek TV New York томонидан ташкил этилаётган мазкур томошага таклиф этиб қоламиз.

You must be logged in to post a comment Login