Олтин медаль учун ваъда қилинганидек, 200 000 АҚШ доллари берилади

123

fazliddin_oibnazarov_olimpiada_olibi_21_08_2016

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.

фармойишда таъкидланишича, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун олтин медаль олган спортчилар бирйўла тўланадиган 200 000 АҚШ доллари билан тақдирландилар. Бизга маълумки, Рио олимпиадасида олтин медаль қўлга киритган юртдошларимиз — оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси Руслан Нурудинов ҳамда бокс бўйича терма жамоа аъзолари Ҳасанбой Дўсматов, Шахобидин Зоиров, Фазлиддин Гаибназаровлардир.

Шунингдек, кумуш медаль олгани учун бокс бўйича терма жамоа аъзоси Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевлар ҳар бири 100 000 АҚШ доллари билан, бронза медали олгани учун Муроджон Ахмадалиев, Рустам Тўлаганов, Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, Елмурод Тасмурадов, Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимовлар ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан тақдирландилар.

Қайд этиш жоизки, пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилиши белгилаб қўйилди. 

You must be logged in to post a comment Login