Фазлиддин, олтин медаль муборак бўлсин!

fazliddin_oibnazarov_olimpiada_olibi_21_08_2016

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров терма жамоа учун тўртинчи олтин медални қўлга киритди.

Тажрибали боксчимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лоренсо Сотомайорни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради. 

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров финалга қадар конголик Малонга Дзаламоу (1/16 финал), ҳиндистонлик Манож Кумар (1/8 финал), америкалик Гери Расселл (1/4 финал), россиялик Виталий Дунайцев (1/2 финал) каби спортчиларни турнирдан чиқариб юборганди.

Ўзбекистон спортчилари 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўрин демакдир. 

You must be logged in to post a comment Login