“СОҒЛОМ ЁШЛАР – СОҒЛОМ АВЛОД”

4-КВП БИРЛИК

Ёш авлодни соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялашда оиланинг ўрни катта. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида соғлом, баркамол оилани қарор топтириш, аҳоли айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифа қилиб қўйилган.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” жамғармаси ташкил топган кундан буён аҳолининг, айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида қатор самарали ишлар амалга оширилди. Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий маданиятини юксалтириш соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ҳамда беминнат ёрдамлар кўрсатишдек ишлар кўлами кенгаймоқда.

Жамғарманинг вилоят бўлими ёшларнинг тиббий маданияти ва билимларини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига тақдим этган “Соғлом ёшлар – соғлом авлод” лойиҳасини амалга ошириш учун иш бошлади. 2013 йил 10 июндан 15 июлгача ўтказилган “Шаҳарлар, маҳаллалар ва кўчаларни ободонлаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалаларида аҳоли ва ННТларнинг фаоллигини оширишга” йўналтирилган лойиҳаси 4-танловида грант ғолиби деб топилди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилмоқда.

2013 йил 25 ноябрдан 28 ноябрга қадар Фарғона шаҳрининг 13-умумтаълим мактабида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди. Семинар-тренинга Фарғона шаҳридаги 10 та умумтаълим мактабларидан 24 нафар фаол ёшлар танланиб, уларни “Тенгга-тенг” тамойили асосида ўқитилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳозирги кунда кенг тарқалаётган ОИВ/ОИТС инфекцияси, гиёҳвандлик ва психофаол моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олишга қаратилган.

4 кунлик семинар-тренингда ёшларнинг ОИВ/ОИТС инфекциялари, гиёҳвандлик ва репродуктив саломатлик бўйича билим ва кўникмалари оширилди. Барча иштирокчи ёшлар лойиҳа доирасида ўз ўқув муассасаларида ташкил қилинадиган тадбирларда, ўқув муассасаларда “Соғлом ёшлар – соғлом авлод” бурчаклари ташкил этиш, ривожлантиришда лойиҳа ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб боришади биргаликда фаолият олиб боришади.

You must be logged in to post a comment Login