ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛ БОШИДАН 583 ТА ЯНГИ КОРХОНА ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИГА ЖАЛБ ЭТИЛДИ

эскпорт

Бугун дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ муаммолар юзага келаётган бир пайтда, биргина Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 2000 йилга нисбатан 2,8 баробарга ошгани бу соҳада Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларнинг ҳаётий ифодасидир.

Биргина, вилоятнинг Олтиариқ туманида ташкил этилган интенсив боғлар ҳамда Қувасой шаҳри ҳудудидаги иссиқхонларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг шу ернинг ўзида сақлаш ва қайта ишлаш имконияти яратилгани бозорларимиз тўкинлиги, ризқимиз бутунлигини таъминламоқда.

Ҳозирда вилоят ҳудудий тасарруфидаги 247 дан ортиқ янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниб, улар томонидан калава ип, тайёр тўқув ва тирикотаж маҳсулотлари, газламалар, кимё маҳсулотлари, қурилиш материаллари, бутловчи қисмлар чарм-поябзал,озиқ овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, каби янги турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Дарҳақиқат, вилоятнинг экспорт салоҳиятига баҳо берилар экан, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва Риштон, Бувайда, Қува, Фарғона туманлари туризм ва экотуризмни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли. Шу билан биргаликда экспорт географияси ҳам бир мунча кенгайиб мамлакатимиз учун анъанавий бозор бўлган МДҲ давлатларидан ташқари, Хитой, Жанубий Корея, Италия, Польша, Швейцария, Туркия, Эрон, Ҳиндистон каби давлатларга ҳам маҳаллий рақобатдош маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Фарғонада 1-чорак учун белгиланган 51,1 млн.долларлик экспорт прогнози 52,3 млн. АҚШ долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилди.

Мамлакат миқёсида эса 2016 йил бошидан буён экспорт фаолиятига 583 та янги корхона жалб этилди. Улар 270 миллион доллардан ортиқ маблағда экспортни амалга оширди, экспортга 95 та янги маҳсулот турлари тақдим этилди, 20та янги бозор нуқталарига экспорт маҳсулотлар етказиб берилди. 

Йил бошидан буён ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш бюроси томонидан 398 та корхонага маслаҳат хизматлари кўрсатилди, стандартлаштириш, метрология, сертификация, аккредитация, маҳсулот экспорти ҳамда халқаро ва давлат талабларини киритиш соҳасида 29 та халқаро келишув имзоланди. 

Кичик бизнес субъектлари ҳамда хусусий тадбиркорларни экспорт масаласида қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 250 та субъектларга 250 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга амалий кўмак кўрсатилди.

You must be logged in to post a comment Login