M&TVA-2012

Маросим Зулайҳо Бойхонова ижросидаги қўшиқ билан бошланди.

Танловга Муниса Ризаеванинг «Голливуд-Болливуд» қўшиғига олинган клип номзод эди, лекин бу йўналишда Шоҳруххонинг «Муҳаббатнома»си ғолиб бўлди. Муниса энди катта ижодга қадам қўйди, уни олдинда кўп совринлар кутаётганига ишонамиз.

Шу куни Лола Йўлдошева маросимнинг энг гўзал аёлларидан бири бўлди. Миилий матодан тикилган кўйлаги ўзига жуда ярашган. Лекин унга ҳам соврин насиб этмади, «Йилнинг энг яхши қўшиғи» деб, дугонаси Шаҳзоданинг «Тўкилиб» композицияси тан олинди.

Бу йил оила қуриб, мустақил ҳаёт бошлаган Зиёда йил қўшиқчиси бўлиш учун номзод бўлди, мукофот эса Райҳонга насиб этди.

Бу йил ўзбек шоу-бизнесига қайтган Шаҳзода иккита номинацияда қатнашиб, бирида ғолиб бўлди. «Тўкилиб-тўкилиб» хониш қилган хонанда 2012 йил таронаси ижрочисига айланди.

Ана сизга қайноқ муҳаббат… Яқиндагина асал ойидан қайтган ошиқ-маъшуқлар ҳали бир-бирларига тўймаган кўринади. Нима ҳам дердик, бахтли бўлинглар!!!

ТВ Марказ бошловчиси Ойбек рақобатчиларини ортда қолдириб, йил бошловчиси бўлди.

Алишер Узоқов «Йил актёри» деб эълон қилинганда, ўзини бироз йўқотиб қўйди ва кўзида милтираган ёшлар ҳам кўринди. Ҳижолат бўлма Алишер, меҳнатнинг меваси шунақа бўлади.

Севара Солиеванинг ҳайратини тушунса бўлади, ахир унинг рақиблари ҳам чакки эмасди. Лекин тан олиш керак, Севара яратган образлар бошқаларникидан анча ажралиб туради.

Марсим ўртасига бориб, саҳнада таниқли актёр ва хонандалар фаррошлар кийимида пайдо бўлди. Ҳаётда ҳамма нарсага тайёр турган маъқул…

Мукофот олиш ёқиб қолдими, Алишер? Энди у энг яхши фильм муаллифи сифатида ҳам тенгсиз бўлди. Сакрашини қаранг, тойчоқнинг ўзи…

Бахтиёр Раҳмонов ва Дилноза Кубаевадан ажойиб дуэт! Бахтиёр Улуғбекнинг «Омадим келмади» қўшиғини, Дилноза эса Шаҳзоданинг «Тўкилиб» қўшиғини ижро этишди. Кейин эса Озодбекнинг «Сарсон» қўшиғини биргаликда куйлашди!!!

«Йилнинг энг яхши аёл хонандаси» — Райҳон мукофот олиш учун йўл олди.

Позилжонов доимгидек ҳаммани хайрон қолдиришда давом этди. Бетакрор қўшиқ ва клиплар муаллифи, кийинишда ҳам барчага ўрнак «кўрсатмоқда». Йилнинг энг яхши эркак хонандасини мукофот билан табриклаймиз.

 

«Уммон» гуруҳи бу йил элга танилди ва ҳамоноқ мукофотга эга бўлди.

Лекин бошқа гуруҳлардан фарқли улароқ уларнинг концерт беришга улгурганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. «Уммон» йилнинг яхши гуруҳи!!!

 

 

Тиниб-тинчимас Гулнора Каримованинг шижоатига тан бермай иложинг йўқ.

Барчасини ташкил қилишга улгуриб яна ижодга ҳам вақт топа олаётган метин аёл шу куни ота ҳақида қўшиқ кулади.

Устоз санъаткор Обид Юнусовга маданият ва санъатга қўшган юксак хизматлари учун фахрий ёрлиқ топширилди. Умрлари узун бўлсин, зеро улар яратган образ ва юзлаб фильмлардаги дубляжлар ўзбек санътининг олтин меросидан аллақачон жой олиб бўлган. Устозларни эъзозлаган кам бўлмайди…

Маросим меҳмонларидан яна бири Тоҳир Содиқов ва «Болалар» гуруҳи.

Иван Дорн ўзбек таомларига «касал» экан. Буни у фахр билан айтди. 2012 йилнинг энг машҳур хонандаси тақдирлашдан кейин ўз қўшиқларини армуғон қилди.

Шу билан M&TVA-2012 маросими якунига етди. Юртимиз ижодкорлари йилга шу тариқа якун ясашди.

You must be logged in to post a comment Login