Британияда 100 млн. доллар ютиб олган киши қидирилмоқда (видео)

Агар у бугун кечгача хабар бермаса, ютуқ берилмайди.
Буюк Британияда 100 миллиондан зиёд доллар ютиб олган бахтли лоторея эгасини топиш учун энг сўнгги чоралар кўрилмоқда. Ғолиб бўлган иштирокчи ҳақида деряли ҳеч нима маълум эмас. номаълум шахс шу йил июнь ойида лотореядан 100 млн. юрит олган лекин халигача пулларини олиш учун келмаган. Ғолибнинг Хартфордшир графлигидан эканлиги айтилмоқда. Афсуски вақт ўтиб бормоқда. Агар номаълум миллионер бугун кечгача хабар бермаса ютиб олинган сумма лоторея муассисларига қайтарилади.
Ҳозирда ушбу пулларни қўлга киритиш учун барча бирдек харакат қилиб кўрмоқда. Лоторея ўйнаган кишилар қайтадан чипталарига назар солиб, ҳа эхтимолга қарши яна бир марта текшириб қўйишмоқда.

You must be logged in to post a comment Login