ЭЛ ДУОСИДАГИ АЁЛ “ЙИЛ АЁЛИ”НИ ТАҚДИРЛАДИ!

АЁЛЛАР УЧУН ФАҚАТ 8-МАРТ БАЙРАММИ? ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ УЧУН ЙИЛ СЎНГИДА МИЛЛИЙ ТАНЛОВ ҲАМ АНЪНАВИЙ БАЙРАМГА АЙЛАНИШГА УЛГУРДИ!

6 декабрь куни соат 18.00 да “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” ҳамда “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларни грант лойиҳалари муаллифи, “Меҳр нури” жамғармасининг Жамоатчилик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова тақдирлади. Мазкур дастурлар жамғарма томонидан 2005 йилда ташкил этилган. Шунингдек, “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан ўтказиб келинаётган “Йил аёли” анъанавий миллий танлови ғолибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбиркор аёлларга мўлжалланган анъанавий “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури оилавий фаровонлиги йўлида ишбилармонлик қобилиятларини намоён этиш истагида бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Танловда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аёллар иштирок этишлари мумкин. Бизнес режалари юқори баҳоланган 15 нафар ишбилармон аёлга бир ярим миллион сўмлик пуллик грантлар топширилди. 2012 йилда топширилган грантларнинг умумий қиймати – 22,5 млн. сўм.

“Меҳр нури” жамғармасининг тадбиркорлик грантлари лойиҳалари ғолибларини тақдирлаш маросими

“Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури доирасида “Меҳр нури” жамғармаси деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, озиқ-овқатлар, тўқимачилик, ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун пул маблағлари ажратади. “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурининг 15 нафар ғолибига 2,5 миллион сўм миқдорида пуллик беғараз мукофот топширилди. 2012 йилда топширилган грантларнинг умумий қиймати – 37,5 млн. сўм.

Бу йил ҳам “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар”, “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ғолибларини саралаб олиш мақсадида ҳудудий танловлар ўтказилди. Шу тариқа жорий йилда “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури бўйича 476 дан ортиқ ариза, “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури бўйича 448 та ариза ҳакамлар ҳукмига ҳавола этилди. Ғолибларни аниқлашда тадбиркорлик қобилиятлари ва новаторлик ҳамда бизнес режани мустақиол амалга оширишдаги қийинчиликлар инобатга олинди. Ҳар бир ҳужжат комиссия аъзолари томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилганидан сўнг оилавий тадбиркорликни ривожлантириши кўзда тутилган аризалар саралаб олинган.

БАЙРАМ БАЙРАМДЕК БЎЛСИН! ГУЛНОРА АЁЛЛАР УЧУН КУЙЛАДИ!

 

Шундан сўнг ҳар икки дастур бўйича мамлакатимизнинг барча вилоятларида “Меҳр нури” жамғармаси нуфузли ҳакамлар ҳайъати билан ҳамкорликда тадбиркор ва фермерлар учун маҳорат-дарслари, семинарлар ўтказиб, улар доирасида саралаш босқичларидан ўтган иштирокчилар ўз бизнес-режаларини тақдим этишди. Икки дастур бўйича маҳорат дарсларида 3 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Натижада “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури бўйича 15 нафар, “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури бўйича 15 нафар ғолиб танлаб олинди.

Эслатиб ўтиш жоиз, “Меҳр нури” жамғармаси истеъдодли ёшлар, кичик ва ўрта, оилавий, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ва молиявий кўмак кўрсатади. Бундан ташқари жамғарма тиббий, ўқув ва соғлиқни сақлаш, ёш авлодни тарбиялаш билан бевосита шуғулланувчи ижтимоий муассасаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиб , ҳайрия лойиҳаларини амалга ошириб келади.

Динара

You must be logged in to post a comment Login