Фарғонада 50 мингдан зиёд ўғил-қизлар ўрта мактабни битирди

12

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан амалий ишлар қилинмоқда.

Бу йил Фарғона вилоятида умумий ўрта таълим мактабларини 50529 нафар ўқувчи тамомламоқда. Шаҳар ва туманлардаги барча 916 та таълим муассасаларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

Тадбирларда 494692 нафар ўқувчилар вилоят, шаҳар ва туман  ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, махалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.        

“Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирларида  умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларда ўтказиладиган “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этишлари белгилаб олинди.

Ўқув йили давомида намунавий хулқи ва аъло ўқиши билан юқори рейтинг кўрсатгичларига эришган иқтидорли ўқувчилар тақдирландилар.

Донишмандлар “Илм ўрганинглар, илм зулматда қуёш, ёлғизликда йўлдош, бегона юртда сирдош, оғир дамда фикрдош, душманга қарши қуролдир” дея билим олишга чақирадилар. Қуш икки қанотсиз уча олмаганидек, инсон ҳам билимни пухта эгалламасдан комил инсон бўла олмайди. Бўлиб ўтган тадбирларда эл-юртнинг келажаги бўлган азиз ўқувчиларга ўқиб изланишдан чарчамаслик лозимлиги таъкидланди.

You must be logged in to post a comment Login