Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева Америка заминига ташриф буюрдилар(Video)

Бугун соат 14-00 да Aeroflot миллий авиакомпаниясининг Боинг русумидаги самолёти Кеннеди аэропортига келиб қўнди.

Унда халқимизнинг cевимли хонандаси Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева Америка заминига ташриф буюрди. Хонандага  менеджер Дилорам Сафаева хамда бир гуруҳ созандалар ҳамроҳ бўлиб келишди. Меҳмонларни Uzbek TV New York ва Uzbegim журналининг ижодий ходимлари мамнуният билан кутиб олдилар. Дилрабо қўшиқлари, ёқимли овози билан санъатсевар мухлислари қалбидан жой олган хушовоз хонандамиз бу сафар ҳам ўзбек, тожик, озарбойжон ва бошқа халқлар тилларидаги янги ва шўх қўшиқлар гулдастасини тақдим этиб, Сиз азиз юртдошларимизни хушнуд этиш ниятида эканлигини таъкидлаб ўтди.
 Азиз юртдошлар! Соғинч йўғрилган қалбингизга она-Ватан уффори билан ташриф буюрган санъат осмонининг ёрқин юлдузи Насиба Абдуллаеванинг концертига таклиф қиламиз.

Моҳидил Шерманова

 

 



You must be logged in to post a comment Login