ПОСБОНЛАР УЧУН КОНЦЕРТ

_MG_0787

Фарғона вилоят ёшлар маданият ва спорт мажмуасида  ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган ходимлар, хизмат вазифасини ўташ чоғида халок бўлганларнинг оила аъзолари учун концерт дастури ташкил этилди.

Байрам дастурида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройи қошидаги ашула ва рақс ансамбилининг чиқишлари намойиш этилди.

– Ватанга муҳаббат туйғуси гўдаклик чоғимизданоқ она алласи билан қалбимизга сингиб кетган. Кўнгилларимизда шу азиз Ватан учун муносиб фарзанд бўлиш, муқаддас она заминимизни кўз қорачиғидай асраш туйғулари жўш уради, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройи директори Учқун Тиллаев. – Фарғоналик осойишталик посбонлари ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этган концертимизда хонандалар Ватанни, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи қўшиқларни ижро этишди. Санъатга ошуфта фарғоналиклар дастурларимизни самимий кутиб олганидан хурсандмиз.

 

You must be logged in to post a comment Login