Биз буюк юрт фарзандларимиз фестивали Наманганда

12Ёшларни мамлакатимизда мустақиллик йиллари давомида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ва шукроналик туйғусини шакллантириш, ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларидан асраш, уларни халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фестивалининг навбатдаги манзили, Наманган вилояти бўлди. Фестивал доирасида Наманган вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги маданият ва истироҳат боғлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, Меҳрибонлик уйларида олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, спортчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган. Фестивал 7 май кунига қадар Наманган вилоятида давом этади.

You must be logged in to post a comment Login