Теннис. Tashkent Open-2012 га старт берилди

Тошкентда аёллар ўртасида анъанавий Tashkent open турнирига старт берилди. Бугун дастлабки саралаш мусобқалари ўтказилди. Унга кўра, россиялик Александра Артамонова 7-5,6-4 ҳисобларида таиландлик Ноппаван Лертчивакарнни мағлубиятга учратди. Яна бир россиялик Екатерина Бичкова 5/7 7/6 (4) 6/2 ҳисобларида Паула Канияни таслим этди. Шунингдек рейтингда 143-ўринда бораётган Ольга Пучкова (Россия) ҳамюрти Дарья Гавриловани 6-1,6-4 ҳисобида енгди. Алла Кудрявцева (Россия) украиналик Катерина Козлова 6/1 6/2 ҳисобида доғда қолдирди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси, Тошкент очиқ чемпионатининг икки карра финалчиси Оқгул Омонмуродова эса саралаш баҳсларидан озод қилинган.

You must be logged in to post a comment Login