ШАҲЛО ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛ ҒОЛИБАСИ БЎЛДИ

342

Президентимиз Ислом Каримов томонидан мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб соғлом авлодни буюк давлат пойдевори, фаровон ҳаёт асоси сифатида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон истиқлолнинг дастлабки кунларидан узоқ истиқболни кўзлаб, фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт, деган эзгу ниятни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Истиқлол йилларида бу олижаноб мақсад йўлида миқёси ва аҳамияти жиҳатидан улкан ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда болаларнинг соғлом туғилиши ва соғлом улғайиши учун барча зарур шароитлар яратилди.

Президент ташаббуси билан Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини кенг қарор топтириш, баркамол авлодни шакллантиришнинг ноёб тизими йўлга қўйилди. Болалар спорти объектлари, мусиқа ва санъат мактаблари барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилди. Юзлаб спорт иншооти ва сузиш ҳавзаси, болалар мусиқа ва санъат мактаблари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу объектларнинг асосий қисми қишлоқ жойларда ишга туширилди.

Боғ самараси боғбон меҳнатини кўрсатганидек, бугунги кунда ёшларимизнинг турли халқаро кўрик-танловларда юқори чўққиларни забт этаётганлари бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яққол натижасидир.

Шаҳло Ҳасанбоева  Марғилон шаҳрининг  Янги Марғилон шаҳарчасидагни  10-болалар  мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олади. Иқтидорли ўқувчи жорий йилда  Қозоғистон Республикаси пойтахти  Остонада  “Евроосиё юлдузлари” II  халқаро ижодий лойиҳа доирасида ўтказилган “Феерия” номли халқаро болалар ижодиёти фестивалида чолғу асбоблари борасида маҳоратини намойиш этиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди.

– Ўқувчим билан фахрланаман, – дейди  устози  Ф.Зоҳидова. – “Халқ ижроси” номинациясидаги чиқишида нафақат истеъдоди, балки саҳнада ўзини тутиши,  миллий либоси  билан ҳакамлар ҳайъатининг эътиборини қозонди.

Юртимизда ёш авлод камолоти йўлида қиланаётган  эзгу ишлар самараси Шаҳло каби фарзандларимиз ютуқларида кўринмоқда. 

You must be logged in to post a comment Login