ЎЗБЕК МИЛЛИЙ КИНО САНЪАТИ КУНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида топширилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу режага асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг август-октябрь ойларида республикамизнинг барча вилоятларда “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан” шиори остида “Ўзбек миллий кино санъати кунлари”ни ўтказишни режалаштирган.

Жумладан,

– Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 23 август куни вилоятнинг Гулистон ва Сирдарё туманлари аҳолиси ва ёшлари билан давра суҳбатлари ҳамда киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ўтказилди. Ушбу учрашувларда Ш.Тўхтаева, Ш.Мухамедова, З.Бешимова, Д.Арслонова, З.Худойқулова, А.Узоқов, А.Расулов, А.Раметов каби ёш киноижодкорлар иштирок этдилар.


You must be logged in to post a comment Login