2012 йилдаги «Голливуд»нинг энг бой актрисалари

Бировларнинг қанча маблағи борлиги доимо кимнидир қизиқтириб келган. Айниқса бундай бойлик машҳур ва гўзал аёлларга тегишли бўлса. Европа нашрларидаги сўровнома бўйича йилнинг энг омадли ва бой актрисалари топ 10 лик бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.

Мерил Стрип

10-ўрин — Мерил Стрип. Бу актриса кўпгина ёшларни ортда қолдириши айни ҳақиқат. Унинг ижросидаги «Темир хоним» (“Железная леди”) киноси учун олган гонорарини Мерил хайрия ишларига сарф этган. Жорий йилдаги актрисанинг умумий даромади 10 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

 

Сандра Баллок

 

9-ўринда Сандра Баллок бўлиб, униинг умумий даромади йил ҳисоби бўйича 15 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Оилавий ҳаётидаги нохушликлар ҳам Сандрани ортиқча чалғита олмади. Асраб олган фарзанди тарбияси билан машғул бўла туриб, актриса етарли маблағ тўплашга маваффақ бўлган.

 

Камерон Диаз

8-ўринни Камерон Диаз эгаллаган. «Жуда ёмон тарбиячи» (“Очень плохая училка”) ва бошқа комедик картиналардаги ижроси учун актриса 18 млн. АҚШ долларини қўлга киритган.

Кетрин Хейгл

7-ўринга Кетрин Хейгл лойиқ деб топилган. Романтик комедия фильмларидаги ижроси Билан, Кетрин чуқур драматик роллардан бошқасини ҳам қойилмақом ижро эта олишини намойиш этди. Унинг жорий йилдаги умумий гонорари 19 млн. АҚШ долларни ташкил этган.

 

Кетрин Хейгл

6-ўринда Кристен Стюарт номи қайд этилади. Вампирнинг фарзандини дунёга келтириш қанча туришини биласизми? Бу саволга ёш ва истеъдодли актриса Кетрин Стюартдан жавоб олишингиз мумкин. Унинг ижросидаги роль актрисага 20 млн. АҚШ доллариниолиб келди.

Джулия Робертс

 

5-ўринни Джулия Робертс эгаллайди. Актриса ижросидаги охирги фильмлардан бири «Ларри Кроун» кино танқидчилари томонидан у қадар юқори баҳоланмаган бўлса-да, бироқ айнан Джулия Робертснинг номи бўлгани учун картина томошабинлар томондан яхши қабул қилинган. Шунингдек, актриса киностудиялардан бирининг эгаси ҳисобланади. Унинг жорий йилдаги умумий даромади 20 мнл. АҚШ долларни ташкил этади.

 

Риз Уизерспун

4-ўринда Риз Уизерспуннинг номини қайд этилган. Бу малласоч хоним фильмдаги ижроси ва реклама роликлари ҳисобига 28 млн. АҚШ долларга эга бўлган. Картиналардаги ижросидан ташқари, Риз TypeAFilms кинокампаниясининг соҳибаси ҳам ҳисобланади.

 

Дженифер Энистон

3-ўринда 28 млн. АҚШ доллар даромад билан ўрин эгаллаган Дженифер Энистон тилга олинади. Унинг ижросидаги «Дўстлар» сериали ҳамон турли телеканалларда намойиш этилиб, янги фильм ижросидан ташқари, мунтазам келиб турувчи даромад билан таъминлайди.

Сара Джессика Паркер

2-ўриндан эса сизга маълум ва машҳур Сара Джессика Паркер муқим жой эгаллаган. Актрисани омадли сериал даромадига эга кишилардан бири деб бемалол аташ мумкин. Унинг ижросидаги аёллар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи сериал ҳали ҳам даромад келтиради. Шунингдек, Сара бир қатор пардоз ашёлари ва дизайнерлик либослари йўналишини ҳам бошқаради. Унинг жорий йилдаги умумий даромади 30 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Анжелина Жоли

1-ўринда 30 млн. АҚШ доллар даромад билан энг машхур актрисалардан бири Анжелина Жолининг номини тилга оламиз. Унинг ижросидаги «Солт» ва «Турист» картиналари жаҳон кино “прокати”да 280 млн. АҚШ долларидан 300 млн.гача даромадга эга бўлган. Шунингдек, «Кунг-Фу Панда 2″ мульфильмидаги овозлаштириш иши учун актриса яхшигина гонорарга ҳам эга бўлган.

 

You must be logged in to post a comment Login