Питт ва Жоли тўйга тайёрланишмоқда

Мана бир неча кундан бери Брэд Питт ва Анжелина Жолига тегишли Франция жанубидаги Шато Миравальпоместиясида антиқа тадбирга тайёргарлик авжида. Брэднинг ота-онаси–Жейн ва Билл, шунингдек Анжелинага унаштириш куни совға қилган узук муаллифи, заргар Роберт Прокоп ҳам ташриф буюрди.

Мазкур тадбир Питтнинг ота-онасининг 50 йиллик тўйлари муносабати билан ҳам ўтказилади.

Брэд ва Анжелина 2005 йилда “Мистер ва миссис Смит” суратга олиш майдончасида танишишган ва биргаликда олти нафар фарзандни катта қилишётган бўлсада, ҳалигача расмий никоҳдан ўтишмаган.

Аммо катта фарзандлари ота-онасидан қачон турмушга қурасизлар деб сўрашни бошлашгач улар апрель ойида унаштирув маросимини ўтказишган.

Меҳмонлар сони 20 нафардан ошмаслигини маълум қилишяпти. Бундан бир неча кун олдин Брэд Анжелинага кутилмаган тўйолди совғасини, яъни қиймати 400 минг АҚШ доллар келадиган H. Stern соатини совға қилди.

You must be logged in to post a comment Login