АҚШда автопойга вақтида яшин тушди, қурбонлар бор

Пенсильвания штатидаги Pocono Raceway автодромига яшин тушиши оқибатида

Бир киши ҳалок бўлди, тўққиз нафари жароҳат олди. Чақмоқ томошабинлар кетганидан кейин машиналар сақлаш жойига тушган.

 

Жароҳатланганларнинг беш нафарига ўша жойнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилди, яна тўрт киши касалхонага олиб кетилди, улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Автодром ходимларининг сўзларига ҳозирча бу ерга нечта яшин тушгани номаълум. Бундан ташқари тиббий ёрдам сўраганларнинг барчасини ҳам яшин урганми ёки йўқ, шуни ҳам аниқлаштириш керак, дейилмоқда.

 

Тонг-Понд шаҳридаги Pocono Raceway автодроми 1971 йилда очилган. Бу ерда асосан NASCAR пойгасининг бир нечта босқичлари, шу жумладан, 2012 йил 3-5 август кунлари бўлиб ўтган Pennsylvania 400 ўтказилади. Якшанба куни кучли жала қуйиши оқибатида пойгалар масофаси қисқартирилганди. Режадаги 160 айлана ўрнига спортчилари 98 марта автодромни айланиб чиқишди.

 

You must be logged in to post a comment Login