2012 йилнинг энг яхши ўзбек сайтлари аниқланади

5 августда навбатдаги Uz миллий домени интернет-фестивалига старт берилади. Фестиваль ғолиблари сентябрь ойининг охирида тақдирланади.

Фонд Форум, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда UZINFOCOM маркази мазкур фестивалнинг ташкилотчилари ҳисобланади.

Фестивалнинг асосий мақсади интернетнинг UZ домени сегментида ахборот ресурслари ва сервисларини ривожлантириш, интернет тармоғида энг яхши миллий ресурсларни илгари суришга ёрдам кўрсатиш, замонавий интернет технологияларининг жамиятнинг турли – давлат бошқаруви, таълим, маданият ва бизнес соҳаларига татбиқ этилишини рағбатлантиришдан иборатдир.

Фестиваль икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқич 5 августдан 5 сентябргача давом этади ва бунда номинациялар бўйича иштирокчилар рўйхатга олинади. 5 сентябрдан 24 сентябргача давом этадиган иккинчи босқичда эса интернет-ресурслар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Натижалар 24 сентябрь куни эълон қилинади.

Танлов дастури 10 мавзули ва 3 махсус номинациялардан иборат.

Мавзули номинациялар:
Энг яхши мавзудаги сайт;
Фан ва таълим соҳасида энг яхши сайт;
Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши сайт;
ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт;
Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт;
Маданият ва спорт соҳасида энг яхши сайт;

Туризм ва минтақавий-ўлкашунослик соҳасида энг яхши сайт;
Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт;
Энг яхши корпоратив сайт;
Энг яхши шахсий саҳифа;

Махсус номинациялар:
Оила учун энг яхши сайт;
Фестиваль янгилиги;
WWW.UZ версияси бўйича энг яхши сайт.

You must be logged in to post a comment Login