Лондон-2012: Элшод Расулов ишончли ғалаба қозонди

Олимпиада беллашувлари ҳамюртларимизнинг иштироки давом этади. Терма жамоамизнинг энг вакилларидан бири, 81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Элшод Расулов чорак финал остонасида тунислик Яҳё Элмекачарига қарши жангини ўтказди.

Жанг ўта кескин руҳда ўтди ва унда байроқдоримиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Биринчи раундни 5:1, иккинчи раундни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Элшод умумий — 13:6 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Элшоднинг кейинги жангларида омад ёр бўлсин!

You must be logged in to post a comment Login