Лондон-2012: Жасурбек Латипов ғалаба қозонди

Бокс бўйича 52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов бугун 1/8 финалда курашларга киришди.

Қизиқарли кечган беллашувда 21:11 ҳисоб қайд этилди боксчимиз мисрлик Хишам Абделлални мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.

Чорак финалда ҳамюртимиз мўғилистонлик Тугстсог Нямбаяр ва италиялик Винченсо Пикардилар жуфтлиги ғолибига қарши рингга чиқади.

 

You must be logged in to post a comment Login