Денис Истомин жаҳоннинг биринчи теннисчиси Рожер Федерерга қарши

Тақвим бўйича бугун Ўзбекистон олимпия делегацияси 2 нафар спортчиси баҳсларда иштирок этиши керак эди. Бахтимизга Денис Истомин дастлабки 2та босқичда ғалаба қозонди ва бугун Уимблдоннинг марказий кортида жаҳоннинг биринчи ракеткаси Рожер Федерерга қарши баҳс олиб боради.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да «Спорт» телеканали ушбу баҳсни жонли эфирда трансляция қилишни режалаштирмоқда. Насиб қилса, марказий баҳсни биргаликда кузатамиз.

Ришод Собировдан кейин бошқа дзюдочиларимиз ўзларини кўрсата олишмаяпти. Улар ҳаттоки чорак финалгача ҳам етиб бора олишмади. Яна 2 нафар дзюдочимиз қолди ва бугун Дилшод Чориев 90 килоли полвонлар орасида баҳсларга киришади. Унинг 1/16 финалдаги рақиби Маркус Ниман (Швеция). Ушбу жуфтликни 1/8 финалда венгриялик Тамас Мадаразс кутиб турибди.
Дзюдо баҳслари ҳар доимгидек Тошкент вақти билан тушлик пайтида бошланиб, кечгача давом этади.

Бугун шунингдек, қиличбозликнинг шпага йўналишида Руслан Кудаев баҳсларни бошлайди. У дастлабки босқичда Парк Кёнг Ду (Ж.Корея)га қарши баҳс олиб боради. Рақибини мағлубиятга учрата олса, ўзбекистонлик қиличбоз кейинги босқичда Сильвио Фернандез (Венесуэла) ва Дмитрий Алексанин (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиби билан беллашади.

1 август, чоршанба. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги баҳслар тақвими

14:00. Дзюдо. 90 кг. 1/16 финал. Дилшод Чориeв — Маркус Ниман (Швеция)
14:30. Қиличбозлик, шпага. 1/16 финал. Руслан Кудаeв — Парк Кёнг Ду (Жанубий Корея).
16:00. Тeннис, яккалик. 1/8 финал. Дeнис Истомин — Рожер Федерер (Швейцария).

You must be logged in to post a comment Login