Ришод Собиров бронза медали совриндори

Олимпиада-2012 баҳсларининг дзюдо турида ҳамюртимиз Ришод Собиров бронза медали учун бўлган баҳсда франциялик Софиани Мелоус билан кураш олиб борди. Муросасиз кечган баҳсда дзюдочимиз чиройли тарзда (10:0) ғалабани тантана қилди ва мамлакатимизга медалларига дастлабки бронза медалини тақдим этди. Демак, Ришод Собиров — ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби! Биринчи медаль муборак бўлсин!

You must be logged in to post a comment Login