Инглиз матбуоти термани танқид остига олишди

Инглиз матбуоти Евро-2012 чорак финалида Италия терма жамоасига мағлуб бўлган Англия терма жамоасини танқидларга кўмиб ташлади.

Мамлакатнинг нуфузли нашрларидан бири «The Sun» бош саҳифасида турнирдан вақтли чиқиб кетган термани ва инглиз футболига баҳо беришда кинояли тарзда ёндошиб,»Уимблдон» теннис турнирини эсга солиб, «Теннис ўйнаймизми?» деган сарлавҳани қўйди. Тушкун кайфиятдаги терма футболчиларининг суратларини муқовада берган газета «Англия яна пеналтилар баҳсида мағлуб бўлди… Яхшиям, Уимблдон бор» деган жумлалар билан изоҳлади.

Бошқа газеталар Англия терма жамоасининг бундан олдинги кўплаб турнирларда пенальтилар бўйича мағлуб бўлганига урғу берди. Англия ЖЧ-90, Евро-96, ЖЧ-98, Евро-2004 ва ЖЧ-2006 турнирларида пенальтилар баҳсида мағлуб бўлганди.

 

You must be logged in to post a comment Login