Бандликни таъминлашга журналист ўз ҳиссасини қандай қўшиши мумкин?

БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги “Бандликни таъминлашда ижтимоий шерикчилик” қўшма лойиҳаси доирасида “Ижтимоий шерикчилик: бир-бирига пешвоз чиқиш” мавзусида журналистлар ижодий танловини эълон қилди.

Танловнинг асосий мақсади Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ижтимоий шерикчиликни, яъни давлат, ННТ ва бизнес вакилларининг ижтимоий ночор аҳоли гуруҳлари бандлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро муносабатларини янада кенг ва ҳар томонлама ёритишга эришишдан иборат.

Бандликни таъминлашдаги ижтимоий шерикчилик тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларининг, шу жумладан ногиронликка эга шахслар ва кам таъминланган оилалар ҳамда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар учун ижтимоий хизматни ривожлантириш ва ижтимоий корхоналар ташкил қилиш учун қулай шароит яратиш борасидаги ижобий тажрибани тарғиб қилиш танловнинг асосий вазифаларига киради.
Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон босма ва электрон ОАВида: газеталар, журналлар, ТВ, радио, Интернет-нашрларда (Uz домени), ахборот агентликларида 2012 йил 28 майдан 2012 йил 26 августгача бўлган даврда чоп этилган ва эфирга чиққан материаллар қабул қилинади.

Уларда қуйидагилар конкрет мисолларда кўрсатилиши мақсадга мувофиқ:

аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига ишга жойлашишда кўмаклашиш ҳамда уларни мамлакат ижтимоий ҳаётига жалб этиш бўйича муваффақиятли тажриба, аниқ мисоллар, таклифлар ва чора-тадбирлар;

ногиронликка эга кишиларни ишга муваффақиятли жойлаштириш имконияти;
аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳлари вакилларини мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб этиш (ногиронликка эга шахслар, шунингдек, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар мисолида);

аёллар ва ногиронликка эга шахслар учун махсус яратилган ёки яратилаётган шароит;
ижтимоий ночор кишилар гуруҳининг бандлиги масалаларини ҳал этишда ижтимоий шерикчилик зарурлигини акс эттириш;

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий ҳуқуқлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги давлат дастурлари ва қонунларининг бажарилиши соҳасида журналистик текширув.

Номинантларнинг тақдим этиладиган материаллари ва ҳужжатлари қуйидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилади:

тақдим қилинадиган пакетга танлов иштирокчисининг қисқача таржимаи ҳоли, алоқа н манзили ва телефонлари, тақдим этилаётган ОАВ ҳақида маълумот (номи, эълон қилинган санаси)дан иборат алоҳида талабнома (унинг шаклини www.undp.uz сайтидан олиш мумкин) киритилади.

Талабномага илова қилинадиган материаллар қуйидаги тарзда тақдим этилади:

Босма ОАВ (газета, журналлар):

Босма ОАВда эълон қилинган асарларнинг (ҳажми камида 500 сўз бўлмоғи лозим) асл нусхаси ёки етарлича ечимдаги тасвирда сканердан чиқарилган нусхаси (саҳифаси ва сарлавҳасини кўрсатган ҳолда), матннинг электрон нусхаси билан.

Интернет (сайтлар, блоглар – .Uz домени):

Интернет-нашрда эълон қилинган асарлар (ҳажми камида 500 сўз бўлмоғи лозим) – матннинг электрон нусхасини қўшган ва интернетдаги материал жойлаштирилган манзилни (link) кўрсатган ҳолда.

Телевидение:

елесюжет (камида 4 дақиқа давом этадиган) – DVD форматида файлда, эфирга узатилган санани ва эфир вақтини кўрсатувчи маълумотномани илова қилган ҳолда.

Радио:

Радиорепортаж (камида 4 дақиқа давом этадиган) – CD форматида файлда, эфирга узатилган санани ва эфир вақтини кўрсатувчи маълумотномани илова қилинган ҳолда.
Танловга материаллар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.

Ташкилотчлар “Ижтимоий шерикчилик: бир-бирига пешвоз чиқиш” танловига тақдим этилган материалларни танловга бағишланган босма электрон маҳсулот тўпламларида эълон қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишади.

Танловнинг ҳар бир иштирокчисига БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳасининг фахрий сертификати топширилади.

“Ижтимоий шерикчилик: бир-бирига пешвоз чиқиш” танлови ғолиблари ва лауреатлари БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳаси томонидан фахрий дипломлар ҳамда қимматли совринлар билан тақдирланади.
Танловга асарларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2012 йил 26 август.

Танловни якунлаш ва натижаларни эълон қилиш Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни арафасида ўтказилади.

Танловга асарлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100109, Қамарнисо кўчаси, 40-уй.

Тел./факс: (998-71) 214-87-45, электрон почта: info@iesp.uz (“Ижтимоий шерикчилик: бир-бирига пешвоз чиқиш” танловига деб белги қўйилсин).

You must be logged in to post a comment Login