«Канн» кинофестивали: ғолиблар аниқланди

Францияда бўлиб ўтган Канн кинофестивали “Олтин пальма япроғи” мукофоти австриялик режиссёр Михаэль Ханекенинг “Севги” фильмига топширилди.

Ҳайъат аъзолари раиси Нанни Моретти фильмдаги бош рол ижрочилари Жан-Луи Трентиньяна ва Эмманюэль Риваларнинг ижросини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мукофот олгани улар режиссёр билан бирга чиқишди.

Михаэль Ханеке “Канн” фестивалида бундан аввал ҳам ғолиб бўлган эди. 2000 йил “Номаълум код” фильми мукофот олган бўлса, 2001 йил “Майхўр” фильми фестиваль Гран-присига муносиб топилган. 2005 йил Ханеке бир йўла уч мукофотга сазовор бўлган. 2009 “Белая лента” фильми учун ҳам “Олтин пальма япроғига” муносиб топилган.

Энг яхши аёл роллари Кристиана Мунжунинг “За холмами” фильмидаги образлари учун Кристина Флютур ва Космина Стратанга насиб этди.

Энг яхши эркак роли ТомасВинтербергнинг “Ов” фильмидаги роли учун Мэдс Миккельсен насиб этди.

65-“Канн” фестивали 16майдан 27 майгача давом этди.

You must be logged in to post a comment Login